Uz / Ўз Ru En

Toshkent

28/Ноябрь/2020   Ватандошларимиз

Навбатдаги инсонпарварлик акцияси ҳақида


ТОШКEНТ, 28 ноябрь. /Дунё АА/. Ўзбекистон Республикаси делегацияси Сурия Араб Республикасига ташриф буюриб, ушбу мамлакатда қийин аҳволга тушиб қолган республикамиз фуқаролари, аёллар ва болаларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича навбатдаги акциянинг ташкилий масалаларини ўрганди.

Фуқароларимизни Ватанга қайтариш Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг бевосита мажбуриятидир. Ушбу мақсаддаги чора-тадбирларни амалга ошириш жараёнида фақат инсонпарварлик тамойилларига таянилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон “Меҳр-1” ва “Меҳр-2” инсонпарварлик акцияларини ўтказган, бунинг натижасида 220 нафар аёл ва бола Яқин Шарқдаги можаро ҳудудларидан юртимизга қайтарилган эди.

Мавзуга оид

Шахзод Турғунбоев: Ўзбекистон мадҳияси ч...

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан Ўзбекистон ёшл...

Бельгиядаги ватандошлар кўмагида Ўзбекис...

Мамлакатимизнинг Брюссель шаҳридаги элчихонаси томонидан Бельгияда яшовчи ватандош, «Art A...

Мадина ислом университетида таҳсил олаёт...

Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси вакиллари Мадина ислом университетида таҳс...

Сўнгги янгиликлар