Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

13/Июнь/2022   Илм-фан

Навоий шаҳрида фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси мавзусига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 13 июнь. /«Дунё» АА/. Навоий шаҳрида Ўзбекистон Фанлар академияси илмий-тадқиқот институтларининг ишланмалари кўргазмаси ҳамда «Фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграцияси – ривожланиш ва тараққиёт гарови» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Ушбу кўргазма ва халқаро конференцияни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – маҳаллий иқтисодиётни ривожлантириш, жумладан, қишлоқ хўжалиги, кимё саноати, тоғ-кончилик, фармацевтика соҳаларини ривожлантиришдаги салмоқли илмий ҳажмдор маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳамда янги технологияларни тадбиқ этиш, мавжудларини такомиллаштиришдан иборат бўлди.

Кўргазмада Фанлар академиясининг 10 дан ортиқ илмий ташкилотлари олимларининг 100 га яқин ишланмалари намойиш этилди.

Навоий вилоятида жойлашган йирик саноат корхоналари ҳамда қишлоқ хўжалиги кластерлари вакиллари ва фермерлар, жами 200 га яқин  иштирокчи қатнашди.

Бундан ташқари, 10 дан ортиқ хорижий давлат, жумладан, Болгария, Латвия, Беларусь, Россия, Хитой, Германия, Бельгия, Тожикистон, Қозоғистон  ва Қирғизистон олим ва мутаҳассислари онлайн ва офлайн шаклларда иштирок этди.

Мазкур кўргазма ва халқаро конференция олимлар томонидан яратилаётган илмий ишланмаларни амалиётга жорий қилиш, сўнгги илмий ишлар натижалари билан кенг жамоатчиликни таништириш, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш имконини беради.

Мавзуга оид

Ўзбекистон вакиллари “International Math...

Ўзбекистон вакиллари “International Mathematical Competition” халқаро олимпиадасида 2 та о...

А.Герцен номидаги Россия давлат педагоги...

А.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг Тошкент шаҳридаги филиали таш...

Тошкент давлат юридик университети қатор...

Тошкент давлат юридик университети Халқаро университетлар ассоциацияси (International Asso...

Сўнгги янгиликлар