Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

02/Февраль/2021   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Навоий сиймоси ўзбек ва турк халқларининг, туркий мамлакатларнинг ғуруридир

ИСТАНБУЛ, 2 февраль. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб «Навоий сиймосига таъзим» мавзусида «давра суҳбати» ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Маданий-маърифий тадбирда олимлар, ижодкорлар ва санъат аҳли, ўзбек диаспораси вакиллари, тадбиркорлар  иштирок этди.

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консули Амирсаид Аъзамхўжаев мамлакатимизда ғазал мулки султони, ўзбек тили ва адабиётининг йирик сиймоси Алишер Навоий меросини чуқур ўрганиш, буюк зот таваллудининг 580 йиллигига  тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишлар  хусусида  маълумот берди.  

- Дунё адабиёти хазинасига муносиб ҳисса қўшган буюк аждодимизнинг номини улуғлаш, бебаҳо меъросини қадрлаш ҳам бурчимиз, ҳам вазифамиздир, - деди А.Аъзамхўжаев. - Ҳар йили бу сана Ўзбекистонда ва халқаро кўламда  муносиб кутиб олинади. Жумладан, бу йил Алишер Навоий таваллудининг  580 йиллиги янада кенгроқ миқёсда нишонланмоқда. Туркияда ҳам Навоий шахсияти ва ижодига юксак ҳурмат кўрсатилади. Навоийнинг адабий мероси ўзбек ва турк халқларини бирлаштириб турувчи катта кучдир.

- Алишер Навоийни туркий дунёда бежизга ғазал мулкининг султони, деб тарифлашмайди, - деди Туркиядаги «Туркистонликларга маданий ва ижтимоий ёрдамлашиш жамияти» раиси Акбар Ясса. - Навоий сиймоси Ўзбекистон, ўзбек ва турк халқларининг, туркий тилли мамлакатларнинг  ғуруридир. Алишер Навоийга бағишланган тадбирлар юксак савияда ташкил этиб келинади. Хусусан,  Анқара, Истанбул ва Бурса шаҳарларида бўлиб ўтган анжуманларда Навоий меросининг аҳамияти нақар баланд экани намоён этилган. Пандемия  маънавий-маърифий тадбирларимиз кўламига ҳам таъсир қилди. Насиб қилса, эпидемиологоик вазият барқарорлашгач, Навоийхонлик кечаларини яна давом эттирамиз.

Адабиётшунос олим Ирфан Хаттатугли фикрига кўра, шеърият мулкининг султони Алишер Навоий ижоди, унинг ғазаллари асрлар ўтсада, миллати ва элатидан қатьий назар кейинги авлод вакиллари қалбини ҳамон ўзига жалб этиб келмоқда.  

- Алишер Навоийнинг туркий тилда ёзган асарлари туфайли чиғатой тили оламшумул мавқега эга бўлди, - деди  И.Хаттатугли. - У халқаро тилга айланди. Шу сабабли бугунги авлодлар Алишер Навоийдан бутун умр  қарздордир.

- Алишер Навоийни миллий тил ва адабиёт тараққиётига беҳисоб меҳнати синган буюк сиймо деб биламан, - дейди таниқли турк актёри Икрем Испир. - У туркий тилда йирик асарлар, ғазаллар битган, ушбу тилда  «Хамса» яратган.  Ўз замонасида унинг саъй-ҳаракатлари ва меҳнати туфайли туркий тилнинг мавқеи юксалди. Чиндан ҳам беш юз йилдан ошибдики, туркий тилнинг жозибадорлигини буюк мутафаккирдан кейинги авлод унинг асарлари, гўзал ғазаллари орқали ўқиб ўрганиб келмокда. Хусусан, Туркия ўқув даргоҳларида ҳам Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди дарсликларга киритилган.

Мавзуга оид

Туркиянинг Кайсери вилоятида Ўзбекистонн...

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси дипломатлари амалий сафар билан ушбу мамлакатнинг Кай...

Бухоро вилояти ва Тэгу шаҳри ўртасида ҳа...

Мамлакатимизнинг Жанубий Кореядаги элчихонаси вакиллари Тэгу метрополитан шаҳар маъмурияти...

Жанубий Кореяда янги ташкил этилган Ўзбе...

Бугун Квангжу шаҳридаги “Жанубий Кореядаги ўзбекистонликлар уюшмаси”да мамлакатимизнинг Се...

Сўнгги янгиликлар