Uz / Ўз Ru En

Toshkent

27/Январь/2021   Сайёҳлик

Навоий вилояти ҳокимлиги «Kazakh Tourizm» миллий компанияси ва Қозоғистон Туризм ассоциацияси билан ҳамкорлик меморандумини имзолади


ТОШКЕНТ, 27 январь. /«Дунё» АА/. Қозоғистон делегацияси Навоий вилоятида бўлиб, ҳудуднинг туристик салоҳияти билан яқиндан танишди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотига кўра, меҳмонлар Нурота туманидаги «Чашма» комплекси ва қозоқ халқининг буюк аждодларидан бири бўлган «Айтекий бий» зиёратгоҳи, Конимех тумани «Конимех экопарк» дам олиш масканига ҳамда Кармана туманидаги «Мавлоно Ориф Деггороний», «Қосим-Шайх», «Мирсаид Баҳром», Қизилтепа туманининг «Тош масжид» каби маданий мерос объектлари ташриф буюрди. 

Шундан сўнг, Навоий вилояти ҳокимлигида Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ҳамкорлигида Қозоғистон «Kazakh Tourizm» миллий компанияси ва Қозоғистон Туризм ассоциацияси билан вилоятда зиёрат туризмини ривожлантиришга доир ҳамкорлик меморандуми имзоланди. 

Тадбир доирасида Навоий вилоятида ҳамда Қозоғистонда фаолият олиб бораётган йирик сайёҳлик компаниялари ўртасида икки томонлама ҳамкорлик келишувларига эришилиб, тадбиркорлик субъектлари ўртасида ҳам меморандумлар имзоланди. 

Келишувлардан кўзланган мақсад вилоятнинг мавжуд туризм имкониятларини Қозоғистон ОАВда кенг тарғиб этиш, ҳудудга сайёҳлар оқимини ошириш, икки томонлама доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш, биргаликда тадбирлар ўтказиш, Навоий вилояти ва Қозоғистоннинг фаол ёшлари ўртасида халқаро ёшлар форуми ташкил этиш, қозоқ кино усталари иштирокида ҳудуднинг тарихий масканлари ва «Айтекий Бий» зиёратгоҳи тўғрисида хужжатли фильм суратга олишдан иборат.

Мавзуга оид

Зиёрат туризм дастури доирасида покисто...

Аввал хабар берилганидек, зиёрат туризм дастури доирасида покистонлик зиёратчиларнинг юрт...

Ўзбекистон минтақаларидаги халқаро мақом...

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Транспорт вазирлиги ва «Ўз...

Президент қарори асосида «My garden in t...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 12 февралда «Ўзбекистон Ре...

Сўнгги янгиликлар