Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

02/Февраль/2023   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Навоий вилояти ва Хитойнинг йирик провинциялари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 2 февраль. /«Дунё» АА/. Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Ўзбекистоннинг Хитой элчиси Фарҳод Арзиев билан онлайн учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати  маълумотига кўра,  ҳокимлик ва элчихона масъуллари иштирок этган мулоқотда томонлар Ўзбекистон ҳамда Хитойнинг барқарор иқтисодий-ижтимоий тараққиёти режаларига мос келувчи долзарб масалалар бўйича Хитойдаги йирик провинциялар ва Навоий вилояти ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ва устувор йўналишлари бўйича фикр алмашди.

Хусусан, Ўзбекистон элчихона ва Навоий вилояти ҳокимлиги ўртасида Навоий – Хитой савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлигини жадаллаштириш бўйича 2023 йилга мўлжалланган «йўл харитаси»ни имзолаш бўйича келишиб олинди.

Мазкур «йўл харитаси»га асосан жорий йилда бир қатор устувор вазифаларни амалга ошириш белгиланган. Навоий вилояти ва Хитойнинг Фуцзянь провинцияси ўртасида ҳамкорлик битимини имзолаш, вилоятда «Ўзбекистон-Хитой саноат парки»ни ташкил этиш, унда кимё, қурилиш материаллари ва саноатнинг бошқа муҳим йўналишларида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш, «Навоий» ЭИЗ дирекцияси ва Шеньжень махсус иқтисодий зонаси компаниялари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш шулар жумласидандир.

Шунингдек, томонлар февраль ойида Хитой тажрибаси асосида Навоий вилоятида камбағалликни қисқартириш бўйича семинар-тренинглар ўтказишга келишиб олди.

Учрашувда вилоятда электр энергияси ишлаб чиқариш қувватларини янада ошириш мақсадида Хитойда ишлаб чиқарилаётган муқобил электр энергияси ишлаб чиқариш тизимларини Навоий вилоятидаги йирик саноат корхоналарида жорий этиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, келгусида қуёш панеллаларини вилоят ҳудудида ишлаб чиқаришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш борасида фикр алмашилди.

Бундан ташқари, музокараларда ўзаро ҳамкорликда тоғ-кон, кимё, машинасозлик, текстиль ва тўқимачилик, қурилиш материаллари каби қатор соҳаларни ривожлантириш истиқболли эканлигига эътибор қаратилиб, томонлар Навоий вилоятида хитойлик инвесторлар учун яратилган имкониятлар ҳамда Хитой томонидан инвестицияларни жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилди.

Учрашув якунида ҳамкорликни ривожлантиришга асос бўлувчи омиллар ва зарурий шароитларни назарда тутган ҳолда мазкур йўналишдаги ҳаракатлар барқарорлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ҳамда томонларнинг вазифалари белгилаб олинди.

Мавзуга оид

Деҳлида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳият...

Ҳиндистондаги нуфузли сайёҳлик нашрларидан бири - “Travel Jingles” журналида Деҳли шаҳрида...

«Токио-2020»: Бекзод Абдураҳмонов Ўзбеки...

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, моҳир полвон Бекзод Абдураҳмонов Токио...

Варшавадан нигоҳ: Ўзбекистон инновация и...

Ўзбекистон элчиси Баҳром Бобоев Польша Сейми (парламентнинг қуйи палатаси) депутати, Польш...

Сўнгги янгиликлар