Uz / Ўз Ru En

Toshkent

27/Март/2020   COVID-19

Навоийнинг бир неча шаҳар ва туманларига кириш ва чиқиш тўхтатилади


НАВОИЙ, 27 март. /«Дунё» АА/. 27 март куни соат 12:00дан бошлаб, Навоий ва Зарафшон шаҳарлари, шунингдек, Учқудуқ, Томди, Конимех ва Хатирчи туманларига вилоятнинг барча ҳудудларидан кириш ва чиқиш ҳар қандай транспорт воситаларида (автобус, микроавтобус ва енгил автотранспорт) тўхтатилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вилоят ҳокимлиги манбасига таяниб.

Мазкур ҳудудларга кириш ва чиқишдаги чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолларга, шунингдек, шаҳар ва туманларда (Навоий, Зарафшон шаҳарлари, Учқудуқ, Томди, Конимех ва Хатирчи туманлари) доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, бошқарма, идора ва ташкилот (нодавлат ташкилот)ларда меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган раҳбар ва ходимлар, шифокор ва ҳамширалар, давлат санитария ва эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари ҳамда вилоят ҳокимининг алоҳида топшириғига асосан вилоят туманларига бириктирилган масъул ходимларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Мавзуга оид

Гулистон шаҳрига барча ҳудудлардан кириш...

Сирдарё вилояти махсус комиссияси қарорига кўра, 2020 йил 27 март куни соат 00:01дан бошла...

Короновирусга қарши самарали курашишда ...

Маълумки, коронавирус пандемиясига қарши муваффақиятли курашда, айниқса унинг аҳоли ўртаси...

Нурмат Отабеков: карантин чораларини қай...

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Республика махсус комиссиясининг кара...

Сўнгги янгиликлар