Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

25/Март/2023   Жамият

Наврўз байрами Санкт-Петербург шаҳрида кенг нишонланди

САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 25 март. /«Дунё» АА/. “Ватандошлар” жамоат фонди раҳбарияти бошчилигидаги мамлакатимизнинг дин уламолари ҳамда маданият ва санъат соҳаси вакиллари делегацияси Санкт-Петербург шаҳрида бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Ўзбекистон делегацияси аъзолари “Кингисепп машинасозлик заводи  ҳамда “Мирустрой” ширкатига қарашли қурилиш майдонига боришиб, у ерда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошларимиз ҳолидан хабар олишди. Санъаткорлар билан бўлиб ўтган бевосита мулоқот ва уларнинг маданий чиқишлари ватандошлармиз томонидан илиқ кутиб олинди.

Мулоқотлар давомида жорий йил 30 апрель куни мамлакатимизда бўлиб ўтадиган умумхалқ референдумида ушбу ташкилотларда фаолият кўрсатадиган Ўзбекистон фуқароларининг иштироки билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Ушбу муҳим сиёсий тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсадлар миллий манфаатларимизни халқаро майдонда фаол илгари суриш, нафақат давлатимиз, балки хориждаги фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳам янада мустаҳкамлаш, уларга ғамхўрлик, инсон қадрини улуғлаш билан изоҳланиши алоҳида қайд этилди.

Учрашув сўнггида фуқароларимиз Ўзбекистон Мусулмонлари идораси вакили Яҳё домла Абдураҳмоновнинг маърузасини тинглашди. У  хориждаги ватандошлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар, ўзликни англаш ва миллий қадриятларимиз ҳамда маданиятимизни кенг тарғиб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Ўзаро мулоқотлар Наврўз байрами дастурхонига уланиб кетди.

Шунингдек,  “Балтранс” МЧЖ қурилиш ширкатида фаолият юритаётган ҳамда Санкт-Петербург шаҳар 1-сонли хорижликларни сақлаш марказида вақтинча сақланаётган ватандошларимиз ҳам байрам таомларидан баҳраманд бўлишди.

Шундан сўнг А.И.Герцен номидаги Санкт-Петербург Давлат педагогика университети ҳудудида жойлашган “Колонналар зали” концерт кошонасида таниқли ўзбек  эстрада хонандалари Отабек Муталхўжаев, Наргиза Азимова, Гавҳар Зокирова, Камилла Останақулова, Россия эстрада хонандалари - Галина Ясная, Ольга Никиточкина, кино санъаткорлар - Владимир Ярош ва Андрей Егоровлар иштирокида байрам концерти намойиш этилди.

Концертнинг очилиш қисмида сўзга чиққан Бош консулхона ва «Ватандошлар» жамоат фонди раҳбарияти томонидан бугунги кунда Ўзбекистонда инсон қадри ва халқ манфаати йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, шунингдек, хорижда доимий ва вақтинча меҳнат қилаётган ватандошларнинг ҳуқуқ ва манффатларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақидаги муҳим маълумотлар тақдим этилди.   

Мавзуга оид

Америка Қўшма Штатларидан қутлов...

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги байрами арафасида ушб...

Оилавий тадбиркорликни янги босқичга оли...

Ўзбекистон Президентининг «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳоли...

Тошкент-Сеул-Тошкент йўналиши бўйича нав...

«Uzbekistan Airways» авиакомпанияси Тошкент-Сеул (Инчеон аэропорти) йўналиши бўйича Жануби...

Сўнгги янгиликлар