Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

25/Март/2023   Жамият

Наврўзи олам Беларусь олий ўқув юртида нишонланди

МИНСК, 25 март. /«Дунё» АА/. Беларусь Миллий техника университетида Наврўз байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Ушбу тадбир Ўзбекистон, Тожикистон, Туркия ва Мўғулистон  дипломатия ваколатхонлари ҳамда Беларусда таҳсил олаётган хорижлик талабалар иштирокида ўтказилди. Унда 500 нафарга яқин иштирокчилар ҳамда маҳаллий жамоатчилик вакиллари ҳозир бўлдилар.

Мамлакатимиз дипломатия ваколатхонаси вакили ўзининг табрик нутқида Наврўз байрамининг тарихи ва унинг таровати, халқимизнинг асрий анъаналарга содиқлиги, ушбу айёмнинг мамлакатимиз ҳудудларида нишонланишининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида атрофлича тўхтаклди.

Наврўз байрами Ўзбекистон билан Беларусь ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилганининг 30 йиллиги муносиб нишонланаётган паллага тўғри келгани ҳам қайд этилгани баробарида ўтган давр давомида икки давлат ўртасида юқори даражада ишонч ўрнатилгани ҳамда икки томонлама ҳамкорликнинг зарур механизмлари яратилгани ҳолда яқин ҳамкорлик изчил давом этаётгани алоҳида таъкидланди.

Тадбирнинг маданий қисмида концерт дастури намойиш қилинди. Талаба ёшларимиз ватанга муҳаббат, янгиланиш фасли ҳақида куй-қўшиқлар ҳамда ўзбек миллий рақсларини ижро этдилар.

Байрам тантаналари турли спорт ва ошпазлар мусобақалари билан давом этди.

Мавзуга оид

Исроилдаги ватандошлар: Исроилда ўзбек т...

Исроилда вақтинча меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган ватандошларимиз 21 октябрь - Ўзбек...

«Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик» резолюци...

«БМТ Хавфсизлик Кенгашининг «Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик» 1325-сонли резолюцияси бўйича ...

МДҲ иштирокчи-давлатлари ташқи ишлар ваз...

Бугун Ўзбекистон Республикасининг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги раислиги доирасида МД...

Сўнгги янгиликлар