08/Февраль/2023 Ҳамкорлик
ЕКАТЕРИНБУРГ, 8 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консулхонаси ходимлари Тюменга амалий сафари давомида Тюмень индустриал университети (ТИУ) ректори Вероника Ефремова билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Суҳбат давомида Ўзбекистон олий таълим муассасалари ва Тюмень индустриал университети ўртасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, ушбу олий билим юртида таълим олаётган ўзбекистонлик талабаларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.
Маълум қилинишича, ҳозирги кунда ТИУда 236 нафар Ўзбекистон фуқаролари ўқимоқда.
Вероника Ефремова ТИУ ва Жиззах политехника университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги битим мавжудлигини билдириб, университет Ўзбекистон таълим муассасалари билан ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфааатдор эканини маълум қилди.
Ўзбек дипломатлари университет раҳбарига консуллик округидаги нефть ва газ қазиб олиш ҳамда уни қайта ишлаш билан шуғулланувчи йирик корхоналарида вақтинча ишлаётган Ўзбекистон фуқароларини ТИУда ўқишга жалб этиш таклифини билдирди.
Университет ректори мазкур таклифни қўллаб-қувватлаб, ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини олий билим юртининг филиалларида таҳсил олишини такшиллаштириш имкониятини ўрганиб чиқишга тайёр эканини қайд этди.