Uz / Ўз Ru En

Toshkent

19/Март/2020   Маданият

Немис дизайнерлари ўзбек ипаги асосида “Самарқанд” либослар тўпламини яратмоқда


ФРАНКФУРТ-МАЙН, 19 март. /“Дунё” АА/. Дунёда ўзбек ипаги ва ушбу маҳсулот савдосини ривожлантиришга бўлган қизиқиш тобора ортмоқда. Германиянинг Баден-Баден шаҳрида “Belle Ikat” немис дизайнерлик уйи билан ҳамкорликда ўтказилган “Fashion Weekend” тадбири бунга ёрқин мисолдир, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда немис дизайнерлари билан бирга, Франция, Швейцария ва Россиядан келган мода олами вакиллари, ипак матолар билан савдо қилувчи савдо дўконлари эгалари ҳамда олимлар қатнашди.

Ипакчилик саноати истиқболларига бағишланган тадбир доирасида “Буюк ипак йўли: Шарқ амалий санъатининг Ив Сен Лоран ижодига таъсири” мавзусида давра суҳбати ўтказилиб, унда ўзбек ипак матоларининг жаҳон дизайнерлари коллекцияларида ишлатилиши, мода оламидаги ўрни, 2020-2021 мода мавсумида адрас, атлас ва бошқа шойи матолардан тайёрланган маҳсулотлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Тадбир давомида “Belle Ikat” немис дизайнерлик уйи асосчилари Изабелла Штадлер ва Анна Федченковаларнинг Марғилон ипакчилик фабрикаларида тўқилган ипак матолардан тайёрланган  “Самарқанд” номли аёллар либослари тўплами намойиш этилди.

“Belle Ikat” дизайнерлик уйи асосчиси Изабелла Штадлер тадбир ҳақида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашиб, жумладан шундай деди:

“Бизнинг дизайнерлик уйимиз ўзбек ипаги асосида турли либос ва бежирим буюмлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Фаолиятимизда фақатгина Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ипак маҳсулотларидан фойдаланамиз. Бу, албатта, юқори сифатга эга бўлган ўзбек ипагини Европага олиб кириш, кенг оммалаштириш борасида амалга ошираётган муҳим ишларимиздан биридир.

Шу боис бугун уюштирилган тадбир доирасида “Самарқанд” деб номланган тўпламни Европа мода дунёси вакилларига тақдим этдик. Нафис рангларни акс эттирган тақдимотда етакчи дизайнерлар, савдогарлар ва соҳа вакиллари иштирок этиб, ўзбек ипагининг бетакрор жилосига яна бир бор гувоҳ бўлди. Дизайнерлик уйимиз яқин келажакда ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар билан ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтириб, Европада ўзбек ипаги савдосини йўлга қўйиш орқали халқингиз маданияти ва урф-одатларини кенг тарғиб қилишга муносиб ҳисса қўшиш истагидамиз.

“UTMON Es Pour Paris” компанияси директори Эрцебет Вагнернинг маълум қилишча, у кўп йиллардан буён чарм ва турли матолардан замонавий сумка ва ҳамёнлар ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келади.

“Ўзбек ипаги намойишига бағишланган бугунги тадбир менда катта таассурот қолдирди. Марғилонда ишлаб чиқариладиган бежирим ипак матолари ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлдим. Яқин келажакда юртингиз ипак матолари ишлаб чиқарувчилари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиб, ўз бизнесимни янги йўналиш ҳисобига кенгайтиришга қарор қилдим”, – деди Э.Вагнер.

Мавзуга оид

Анқарада Алишер Навоий ижодига бағишланг...

Туркия Миллий кутубхонасида мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси томонидан Евроосиё иқти...

Тошкентда "Шум бола - 2020" халқаро кино...

Тошкентдаги "Ҳумо Арена" спорт мажмуасида "Шум бола - 2020" болалар ва ўсмирлар VII кинофе...

“Мафтунингман”даги мафтун ҳақида фильм с...

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудия...

Сўнгги янгиликлар