Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

01/Июль/2020   Иқтисодиёт

Немис экспертлари: 2021 йил охирига бориб Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти 7 фоизгача ўсишга эришади

БEРЛИН, 1 июль. /«Дунё» АА/. Германиянинг нуфузли «BerlinEconomics» тадқиқот гуруҳи, Германия Федерал иқтисодиёт ва энергетика вазирлиги номидан ўтиш даври иқтисодиётига эга давлатлар ҳукуматларига маслаҳат тарзида «Коронавирус пандемик инқирозининг Ўзбекистон иқтисодиёти учун оқибатлари» номли таҳлилий мақоласини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Ушбу тадқиқот материали етакчи иқтисодчи экспертларни бирлаштирган «Германия иқтисодий жамоаси» («German Economic Team») томонидан тайёрланган.

Коронавирус пандемияси ва у билан боғлиқ чеклов чора-тадбирларининг мамлакатимиз иқтисодиётининг ижобий ривожланишига салбий таъсирини ўрганган немис экспертлари Ўзбекистон дунёнинг аксарият мамлакатларидан фарқли ўлароқ, 2020 йилда иқтисодий ривожланишда ижобий динамикани сақлаб қолиб, ялпи ички маҳсулотда 1,5 фоиз ўсишни сақлаб қолиши, мумкин деган фикрда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, коронавирус инқирози шароитида Ўзбекистон иқтисодий моделининг муваффақият калити бу – олдинги юқори ўсиш суръатлари, шунингдек, коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида ҳукумат томонидан олиб борилаётган самарали чоралардир. Ўзбекистонда бизнесни эркинлаштириш ва инвестиция муҳитини яхшилашга йўналтирилган таркибий ислоҳотлар, муҳим валюта захираларининг мавжудлиги ва ташқи қарзнинг нисбатан паст даражаси ҳам муҳим омиллардан бири сифатида қайд этилади.

 Германия экспертларининг таъкидлашича, айни пайтда Ўзбекистон «V» иқтисодий ўзгаришларни бошдан ўтказмоқда. Коронавирус ривожланиши паст даражага етганидан сўнг мамлакат тараққиёти “тушкунлик”ка тушиб қолмасдан, кескин ўсишни бошлайди. Эътиборлиси, немис тадқиқотчилари 2021 йил охирига бориб Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг ўсиши 7 фоизни ташкил этишини тахмин қилмоқда.

Мавзуга оид

«Ўзбекгидроэнерго» Работ, Чаппасой ва Та...

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ Қашқадарё вилоятининг Оқсув дарёсидаги Работ, Чаппасой ва Тамшуш ГЭС...

Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо ...

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ўзининг расмий сайтида Ўзбекистоннинг Россия ва Қоз...

Ўзбекистонда товар белгиларини ҳимоя қил...

Латвиянинг етакчи «LETA» ахборот агентлиги электрон порталида «Ўзбекистон судларида интер...

Сўнгги янгиликлар