Uz / Ўз Ru En

Toshkent

27/Январь/2021   Медиа

«New Delhi Times»: Ўзбекистон Президентининг иқтисодий ислоҳотлари ўз самарасини бермоқда


ДEҲЛИ, 27 январь. /«Дунё» АА/. Ҳиндистоннинг етакчи газеталаридан бири - «New Delhi Times» веб-саҳифасида бош муҳаррир Анкит Шриваставанинг «Шавкат Мирзиёев Президентлик даври Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичини бошлаб берди» сарлавҳали мақоласи чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Муаллиф Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти этиб сайлангандан бери мамлакат нафақат мислсиз кенг қамровли ривожланиш даврини бошдан кечираётгани, балки Марказий Осиёда етакчи кучга айланиб, халқаро майдонда ўз мавқеини мустаҳкамлаганини таъкидлаган.

Президент Шавкат Мирзиёев ўз лавозимига киришганидан бери демократияни ривожлантириш ва иқтисодий ўсишга қаратилган изчил ва дадил қарорларни қабул қилди. Нашр Ўзбекистон раҳбарининг қарашлари унинг «Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халққа хизмат қилиши керак» деган сўзларида аниқ ўз ифодасини топганига эътибор қаратган.

«Ўзбекистон Президентининг иқтисодий ислоҳотлари ижобий натижалар бермоқда. COVID-19  пандемияси жаҳон иқтисодиётига жиддий таъсир қилган бўлсада, мамлакатда ижобий ўсиш суръатлари кузатилди, - дея таъкидлайди Анкит Шривастава. - 2020 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)нинг реал ўсиши 0,2 фоизни ташкил этди. Жаҳон банки Ўзбекистонда ЯИМ ўсиши 2021 йилда 4,3 фоиз ва 2022 йилда 4,5 фоизни ташкил этишини тахмин қилмоқда».

Газетада ёзилишича, Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг халқаро обрўсини, айниқса, Марказий Осиёдаги минтақадаги мавқеини  юксалтирди. COVID-19 пандемияси пайтида у инфекция тарқалишига қарши курашиш бўйича қўшма тадбирларни ишлаб чиқишда пешқадамлик қилди. Ўзбекистон Қирғизистон ва Тожикистонга инсонпарварлик ёрдами кўрсатди.

Муаллиф Ўзбекистон Президентининг Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришга содиқлигини таъкидлаган. Давлат раҳбари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузурида Транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш минтақавий марказини очишни таклиф қилди, деб қайд этилади материалда.

Мақолада Ўзбекистон Президенти, шунингдек, БМТнинг Глобал антитеррор стратегияси доирасидаги Минтақавий қўшма режанинг 10 йиллик натижалари ва келгуси истиқболларига бағишланган халқаро конференция ўтказишни қўллаб-қувватлаши ҳақида маълум қилинган.

Ўзбекистоннинг ушбу таклиф ва ташаббуслари Марказий Осиё давлатларининг нафақат иқтисодий ва минтақавий мавқеини, балки минтақа хавфсизлигини ҳам мустаҳкамлайди.

«Ўзбекистоннинг Марказий Осиё минтақавий хавфсизлигидаги мавқеи халқаро даражада мустаҳкамланиб бормоқда», - деб хулоса қилган газета бош муҳаррири.

Мавзуга оид

Ўзбекистон мавзуси Хитой ОАВ саҳифаларид...

Янги Ўзбекистон ҳаётида рўй бераётган барча муҳим ўзгариш ва янгиланишлар Хитой оммавий а...

АҚШдан муносабат: Инсон ҳуқуқ ва эркинли...

«The Bukharian Times» ҳафталик газетасида Ўзбекистон Президентининг БМТ Инсон ҳуқуқлари бў...

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси: Ўзб...

Ҳиндистоннинг «Internationalaffairsreview.com» электрон нашрида мамлакатимиз элчиси Дилшод...

Сўнгги янгиликлар