Uz / Ўз Ru En

Toshkent

15/Февраль/2021   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Нидерландия компанияси Ўзбекистоннинг илмий салоҳиятини ривожлантириш ва мустаҳкамлашда фаол иштирок этишга қизиқиш билдирмоқда


БРЮССЕЛЬ, 15 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Бенилюкс  мамлакатларидаги элчиси Дилёр Ҳакимов «Elsevier» (Нидерландия) компанияси вице-президенти Феликс Хайст билан видеоконференция шаклида учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

Тадбирда ўзаро ҳамкорлик истиқболлари тўғрисида фикр алмашилди ва Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган устувор йўналишлар, шунингдек, «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» давлат дастурига алоҳида аҳамият қаратди.

«Elsevier» илмий журналлар дунёсида ҳар йили эълон қилинадиган мақолаларнинг тахминан тўртдан бир қисмини нашр этадиган жаҳондаги энг йирик тўртта илмий нашриёт уйидан бири ҳисобланади. Компания 1880 йилда Амстердамда ташкил этилган. Унинг  Буюк Британия, АҚШ, Бразилия ва бошқа мамлакатларда филиаллари мавжуд.

Нашриёт  «The Lancet»  ва «Сell» каби таниқли журналлар, «Анатомия Грея» туркумидаги китоблар, «ScienceDirect» интернет портали, «Trends» ва «Current Opinion» туркумларига эгалик қилади. Компания, шунингдек, «Scopus» илмий даврий нашрлари ва иқтибослар базасини юритади. Нашриёт архивида 7 миллионга яқин мақолалар мавжуд.

Феликс Хайст бугунги кунда Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, шунингдек, республика университетлари ва тадқиқотчилари «Elsevier» билан самарали ҳамкорлик алоқаларини ўрнатганини таъкидлади. Бу эса ўзбекистонлик олимларнинг тадқиқотлари ва илмий мақолаларнинг сифатини сезиларли даражада яхшилашга хизмат қилмоқда.

2018 йил март ойида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда «Илм-фан-2020» лойиҳаси ҳаётга тадбиқ этила бошлангани ҳамкорликнинг амалий натижаларидан бири бўлди. Мазкур лойиҳа доирасида барча университет ва илмий-тадқиқот институтлари учун энг кўп иқтибос келтириладиган илмий журнал ва китоблар ҳамда «Scopus» таҳлилий платформасидан фойдаланиш имконияти яратилди.

Феликс Хайст Ўзбекистон билан алоқаларни кенгайтириш истиқболлари ҳақида фикр юритар экан, 2021 йилда Ўзбекистонда «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» деб эълон қилиниши ўзбекистонлик ҳамкасблар билан ўзаро муносабатларни янада фаоллаштириш учун ноёб имкониятлар яратишини таъкидлади.

Унинг фикрига кўра, қабул қилинган Давлат дастурида белгиланган устувор йўналишлар, шу жумладан, ёшларни қўллаб-қувватлаш, илм-фан ва таълимни ривожлантиришга қаратилган эътибор мамлакат раҳбариятининг мавжуд салоҳиятдан оқилона фойдаланган ҳолда илмий ишланмалар ва тадқиқотларни давлат тараққиёти ва аҳоли фаровонлигини таъминлашга хизмат қилишга йўналтиришга бўлган қатъий истагини намоён этмоқда. 

«Elsevier»  тажрибаси, шунингдек, Ўзбекистонда очилаётган имкониятларни ҳисобга олган ҳолда, биз давлатингиз раҳбарининг  даъватига муносиб жавоб бериш ва мамлакатнинг илмий салоҳиятини ривожлантириш ва мустаҳкамлашда фаол иштирок этишдан мамнун бўламиз», - деди Нидерландия компанияси вице-президенти.

Музокаралар натижасида «Elsevier» раҳбариятининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш, тегишли вазирлик ва идораларда ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш мақсадида учрашувлар ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Мавзуга оид

Нидерланд тилида Ўзбекистонга бағишланга...

Мамлакатимизнинг Бельгиядаги элчихонасида санитария-эпидемиология соҳасидаги барча эҳтиётк...

МДҲ штаб-квартирасида Алишер Навоий тава...

Кеча МДҲ Ижроия қўмитасида (Минск шаҳрида) буюк ўзбек шоири ва мутафаккири, жамоат ва давл...

Алишер Навоий ғазаллари чуваш тилида янг...

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги бош консули Фариддин Насриев Чуваш Республикасига амалий са...

Сўнгги янгиликлар