Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

07/Февраль/2023   Маданият

Нидерландияда Навоий таваллуд куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда

БРЮССЕЛЬ, 7 февраль. /«Дунё» АА/. Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги муносабати билан Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчихонаси томонидан Ўзбек маданий маркази раҳбари, ёзувчи ва таржимон Шарифжон Аҳмадий билан видеоконференция шаклида мулоқот ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Алишер Навоий таваллуд кунини нишонлаш доирасида Нидерландияда қатор тадбирлар ўтказилмоқда. Хусусан, ўзбек ва озар халқларининг азалий адабий-маданий алоқаларига бағишланган «Низомий Ганжавийдан Алишер Навоийга қадар» номли онлайн-анжуман муваффақиятли ташкил этилди. Унда Ўзбекистон, Нидерландия, Германия ва озарбайжонлик адабиётшунос олимлар ва икки улуғ аллома бадиий меросининг мухлислари иштирок этди.

Ушбу мавзудаги навбатдаги тадбир «Афсоналар юртига саёҳат» деб номланиши қайд этилди. 19 февраль куни уюштириладиган ушбу анжуманга мамлакатимизнинг Бенилюкс давлатларидаги элчихонаси бош-қош бўлмоқда. Шунингдек, Туркиянинг Юнус Эмро институти ва қатор ҳаммаслак дўстлар яқиндан кўмак бермоқда. Мазкур тадбир доирасида таниқли мусаввир, Ўзбекистон Бадиий академияси аъзоси Раҳимжон Ҳакимовнинг асарларидан иборат замонавий Ўзбекистон тасвирлари туширилган фотокўргазма ташкил этилади. Шунингдек, ўзбек мумтоз қўшиқлари ижрочилари – “Oxus culture” гуруҳининг мусиқий дастури юртимизнинг бой маданиятини тадбир меҳмонларига яққол намойиш этади.

Мавзуга оид

Алишер Навоий – ўзбек адабий тилини мумт...

Ўзбекистон Президентининг «Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиг...

Бердақ ҳақида ҳужжатли фильм суратга ол...

“Ўзбеккино” миллий агентлиги буюртмасига биноан “Қорақалпоқфильм” киностудияси томонидан Б...

Японияда Тошкент ва Нагоя ҳамкор шаҳарла...

30 ноябрдан 21 декабрга қадар Японияда “Тошкент-Нагоя ҳамкор шаҳарлар фотокўргазмаси: Ипа...

Сўнгги янгиликлар