Uz / Ўз Ru En

Toshkent

10/Апрель/2021   Долзарб

Нидерландиядан муносабат: Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги ҳамкорлик кўламининг кенгайиши ўзаро алоқалар мазмун-моҳиятини бойитади, янги марраларни забт этишга хизмат қилади


АМСТЕРДАМ, 10 апрель. /“Дунё” АА/. “Ўзбекистон GSP+ бенефициари мақомини олгани тарихий воқеа бўлиб, мамлакат тараққиётидаги янги муҳим босқични бошлаб берди”, - деди Нидерландиянинг “Солинта” компанияси ижрочи директори Карл Рентес “Дунё” Аа мухбирига берган интервьюда. 

- Шу маънода тўлиқ ишонч билан айтиш мумкинки, GSP+ мақоми Ўзбекистонга Европа Иттифоқи билан нафақат савдо, балки технологиялар, билим ва малакаларни аламашиш соҳасида ҳам улкан имкониятларни очади, - деб ишонч билдирди у. - Бу жараёнда бизнинг компаниямиз ҳам фаол иштирок этиш имкониятига эга бўлади. Фаолиятимиз гибрид картошка наслчилиги билан боғлиқ бўлиб, бу маҳсулот ўзбекистонликлар томонидан севиб истеъмол қилинишига гувоҳ бўлганмиз. 

Компаниямиз айни пайтда ўзбекистонлик шериклар билан фаол ҳамкорликни йўлга қўйиб, Ўзбекистон шароитига энг мақбул бўлган картошка наслини ишлаб чиқариш устидаги ишларни амалга ошириб келмоқда.

Ишончим комил, янги Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик кўламининг кенгайиши икки томонлама алоқаларнинг мазмун-моҳиятини бойитиш, қизиқарли лойиҳаларни илгари суриб, янги марраларни забт этишга хизмат қилади.

Мавзуга оид

Акмал Саидов: Мамлакатимизнинг ҳар бир ф...

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, И...

Покистондан муносабат: Покистон ва Ўзбек...

«Ўзбек биродарларимизга давлатларимиз раҳбарлари ўртасидаги тарихий онлайн-саммитнинг мува...

Шавкат Мирзиёев: Менинг энг катта ислоҳо...

Президент Шавкат Мирзиёев Марғилондаги Ҳунармандлар марказини бориб кўрди....

Сўнгги янгиликлар