Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

30/Март/2023   Конституциявий ислоҳотлар

Нидерландиядан муносабат: Ўзбекистон «Янги Ўзбекистон» ғоясини муваффақиятли татбиқ этмоқда, мамлакат аҳолиси барча ўзгаришларни иштиёқ билан қабул қилаётир

БРЮССЕЛЬ, 30 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон – Нидерландия дўстлик жамғармаси раиси Далия Олтунтепе «Дунё» АА учун интервьюсида  Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартишларни шарҳлар экан, қуйидаги  фикрларини билдирди:


-Фаолиятим доирасида Ўзбекистонни, унинг маданияти ва анъаналарини Европа қитъасида, хусусан, Бенилюкс давлатларида кенг тарғиб қилиш тарафдоримиз. Мен Ўзбекистонга бир неча марта борганман, ушбу мамлакат ва унинг аҳолиси билан яхши танишман.

30 апрель  санаси Ўзбекистон тарихида мамлакат янгиланаётган Конституцияси бўйича бўлиб ўтадиган референдум муносабати билан тарихий кун бўлиши кутилмоқда.

2017 йилдан буён Ўзбекистон халқаро ҳамжамиятга очилиш йўлида катта қадам ташлади. Республика туризм, маданият, инсон ҳуқуқлари, иқтисодиёт соҳаларида катта ютуқларга эришди. Бошқа давлатлар билан икки томонлама ҳамкорлик яхшиланди.

Биз Ўзбекистон учун бу муҳим жараёнлар билан танишмиз. Бу сафар Ўзбекистонга навбатдаги сафаримиз бўлади, унинг доирасида халқаро кузатувчилар миссияси бизга ишониб топширилган.

Назаримда, булар оддийгина Асосий қонунга киритилган қўшимчалар эмас, аслида, тўлиқ янгиланаётган Конституция бўлиб, унда моддаларнинг ярмидан кўпи ўзгартирилади. Ўзбекистон «Янги Ўзбекистон» ғоясини муваффақиятли татбиқ этмоқда, мамлакат аҳолиси барча ўзгаришларни иштиёқ билан қабул қилаётир.

Барча тараққиёт, ижобий ўзгаришлар мамлакатингиз Асосий қонунида ўз ифодасини топади. Кўз ўнгимизда кечаётган бу жараёнларни кўриб, кузатишдан мамнунмиз.

Ўзгаришлар инсон ҳуқуқлари, тадбиркорлик эркинлиги ва бошқа давлатлар билан муносабатлар каби муҳим йўналишларни қамраб олади.

Ўзбекистон Асосий қонунига ўзгартиришлар киритишда халқаро тажрибага таянди, хорижий давлатлар қонунчилигини ўрганиб, халқаро ҳуқуқдан келиб чиққан ҳолда янги нормалар ишлаб чиқди. Энди улар Конституциянинг янги таҳририга киритилиши кутилмоқда.

Мавзуга оид

Саудия Арабистонидан муносабат: Конститу...

Ўзбекистондаги Конституциявий ислоҳотлар ҳақида Жидда шаҳрида истиқомат қилаётган, асли ке...

БМТ қароргоҳида Ўзбекистондаги конституц...

БМТнинг Нью-Йоркдаги қароргоҳида Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳотлар жараёнларига бағ...

Сингапур элчиси: Президент Шавкат Мирзиё...

Сингапурнинг Ўзбекистондаги элчиси Зулкифли Баҳаруддин бугун бўлиб ўтган Ўзбекистон Презид...

Сўнгги янгиликлар