Uz / Ўз Ru En

Toshkent

19/Сентябрь/2020   Иқтисодиёт

Нидерландияга ўзбек қовунларининг иккинчи жўнатмаси етказилди


ТОШКЕНТ, 19 сентябрь. /«Дунё» АА. Нидерландияга 60 тонна ўзбек қовунларидан иборат иккинчи жўнатма етказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги мухбири Нидерландиянинг “AGF” порталига таяниб.

Бундан аввалроқ, 31 август куни 20 тонна, нашр таъкидлаганидек, “ҳақиқий” ўзбек қовунларининг биринчи жўнатмаси ушбу мамлакатга олиб келинган эди. Нидерландияларга уларнинг таъми ёқиб қолди ва шу боис Ўзбекистонга янги буюртма берилди, деб қайд этган веб-сайт.

“Қовун Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида етиштирилади. Биз ушбу маҳсулот импортини декабрь ойигача давом эттирамиз”, - деб таъкидлаган “JPF Agri BV” корхонаси раҳбари, Ўзбекистон экспортчилар уюшмаси бизнес-элчиси Нодира Қодир-Абдуллаева.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон иқлими қовун, бошқа полиз маҳсулотлари ва мева-сабзавотлар етиштириш учун жуда қулайдир, демак ишлаб чиқариш учун жуда кам пестицидлар талаб қилинади.

Қовун мавсуми якунлангач, Н.Қодир-Абдуллаева қуритилган мевалар (майиз, туршак ва қовун қоқиси), ерёнғоқ, бодом ва турли дуккакли маҳсулотларни импорт қилишни режалаштирмоқда. Шунингдек, анор ҳамда хурмо меваларига ҳам қизиқиш мавжуд. Бундан ташқари у келажакда гилос ва ўрик импорт қилиш ниятида. 

Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихонаси маълумотига кўра, Нидерландия Ўзбекистондан келтирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан, янги узилган ва қуритилган мевалар, айниқса, қора ва оқ майиз ҳамда ёнғоқлар учун истиқболли бозор ҳисобланади. Бозор тадқиқотлари, шунингдек, полиз маҳсулотлари, айниқса, хуштаъм ўзбек қовунларини сотиб олишга бўлган қизиқиш каттали эканини кўрсатди. 

Мавзуга оид

Бош консул Новосибирск вилояти губернато...

Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги бош консули Й.Қобулжонов вилоят губернатори A.Травников таш...

Ўзбекистон – Қозоғистон чегарасида ташқи...

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов ва Қозоғистон Респ...

Ўзбекистонга озиқ-овқат маҳсулотлари мув...

“Ўзстандарт” агентлиги томонидан тадбиркорлик субъектлари учун бир қатор қулайликлар ярат...

Сўнгги янгиликлар