Uz / Ўз Ru En

Toshkent

18/Июнь/2020   Жамият

Низоларни судгача ҳал қилиш бўйича Апелляция кенгашлари ташкил этилади


ТОШКЕНТ, 18 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Низоларни муқобил ҳал этишнинг механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 августдан бошлаб эксперимент тариқасида Давлат божхона қўмитаси, Давергеодезкадастр, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамда Наманган, Бухоро ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари ҳузурида Жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат органлари ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш бўйича Апелляция кенгашлари ташкил этилади.

Кенгаш жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари (қарорлари) ёхуд ҳаракатсизлиги оқибатида ўз ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари бузилгани ҳақидаги мурожаатлари Апелляция кенгашлари томонидан кўриб чиқилади.

Мазкур тартиб жисмоний ва юридик шахсларнинг бундай ишлар юзасидан тўғридан-тўғри бошқа ваколатли давлат органларига мурожаат қилиш ҳуқуқини истисно этмайди.

Қарор билан Апелляция кенгашининг асосий вазифалари белгиланди. Жумладан, жисмоний ва юридик шахслар билан давлат органлари ўртасида юзага келадиган низоларни судгача кўриб чиқиш ва хулоса қабул қилиш орқали уларни ҳал этиш чораларини кўриш Апелляция кенгашининг вазифаларидан биридир.

Мавзуга оид

2019-2020 йилларда Самарқандда 246 нафар...

Бу ҳақда халқ деутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 9 декабрь куни ўтказилган сессиясид...

Музработ тумани ҳудудидаги «Саййид Ҳабиб...

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита манбасига ...

Туркия университетларида қорақалпоқ тили...

1 декабрь – Қорақалпоқ тили байрами муносабати билан Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагог...

Сўнгги янгиликлар