Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

30/Сентябрь/2022   ТИВ янгиликлари

Ноябрь ойида Париж шаҳридаги Лувр музейида “Марказий Осиё улуғворлиги. Ўзбекистон карвон йўлларида» ва Араб дунёси институтида «Кафтанлар ва чопонлар» кўргазмалари очилади

ТОШКЕНТ, 30 сентябрь. /«Дунё» АА/. Тошкентда Ўзбекистон ва Франция Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг 13-раунди бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Хорижий делегацияга Франция Европа ва ташқи ишлар вазирлигининг континентал Европа департаменти директори ўринбосари Сильвен Гийоге раҳбарлик қилди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Жорий йил ноябрь ойида Париждаги Лувр музейида очиладиган “Марказий Осиё улуғворлиги. Ўзбекистон карвон йўлларида» ва Араб дунёси институтида ташкил этиладиган «Кафтанлар ва чопонлар» кўргазмаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Тиббиёт, таълим йўналишларидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, шунингдек, илмий муассасалар ва билим юртлари ўртасида алоқаларни йўлга қўйишдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди.

Амалдаги ва муҳим аҳамиятга эга ҳужжатлар орқали икки томонлама ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш юзасидан ҳам фикр алмашилди.

 

 

Мавзуга оид

Ўзбекистоннинг БААдаги элчихонаси Оҳанга...

Мамлакатимизнинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихонаси «Transsemuz» (БАА) компанияси б...

Тошкентда “Ўзбекистон ёш дипломатлари кл...

Кеча Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги муассислигида ташкил этилган “Ўзбекистон ёш дипломат...

Марказий Осиё мамлакатлари ТИВ раҳбарлар...

Бугун Душанбе шаҳрида БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий ма...

Сўнгги янгиликлар