Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

27/Октабрь/2021   Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги

Нукусда ШҲТга аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг йиғилиши ўз ишини бошлади


ТОШКЕНТ, 27 октябрь. /«ֿДунё» АА/. Бугун Нукус шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) Ўзбекистон раислиги доирасида ташкилотга аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг биринчи йиғилиши ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Йиғилишдан  кўзланган асосий мақсад - 2021-2022 йилларда Ўзбекистоннинг ШҲТга раислик доирасидаги устувор йўналишлар ва асосий тадбирлар режасини муҳокама қилишдан иборат.

Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон миллий координаторлари ШҲТ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши ҳужжатларини кўриб чиқади, шунингдек, Ўзбекистоннинг ташкилот доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган ташаббусларини амалга оширишнинг амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашади.

Шу билан бир қаторда, хорижий делегацияларни Қорақалпоғистонда турли соҳаларда амалга оширилаётган ўзгаришлар, Оролбўйи минтақасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари билан яқиндан таништириш режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 17 сентябрь куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ юбилей саммитида Ўзбекистон ташаббуси билан «ШҲТ яшил белбоғи» дастури қабул қилинди. Дастурда ташкилотга аъзо мамлакатлар ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш кўзда тутилган.

Мавзуга оид

ШҲТга аъзо давлатлар Миллий координаторл...

Қозоғистон пойтахтида Ўзбекистон раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ми...

ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари ...

Кеча Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари (Бош вазирлар) к...

ШҲТ масалалари бўйича миллий координатор...

Бугун Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат қурилиши академияси томонидан мамлакатимиз т...

Сўнгги янгиликлар