Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


03/Июль/2020   Долзарб

Нур-Султонда Нурсултон Назарбоев ҳайкали очилди


НУР-СУЛТОН, 3 июль. /«Дунё» АА/. Бугун, 3 июль куни Қозоғистон пойтахтида мамлакат Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевга атаб ўрнатилган ҳайкалнинг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Казинформ» халқаро ахборот агентлигининг хабар беришича, маросимда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Токаев онлайн тарзда иштирок этган.

Давлат раҳбари ўз нутқида, Нурсултон Назарбоевни мамлакатнинг стратегик йўлини белгилаб берган ва халқни жипслаштирган, замонавий Қозоғистон асосчиси, дея таърифлади.

«Тинчлик ва барқарорлик, фаровонлик ва бирлик – бу Элбоши сиёсати самарасидир. Ҳар бир давлат тарихида ўзидан беқиёс из қолдирган ноёб шахслар бўлади. Ўсиб келаётган авлод олдидаги бурч – уларнинг хизматларини қадрлаш ва ҳурмат қилишдан иборат», – деди Президент.

Ёдгорлик Миллий мудофаа университети олдида, яқинлашиб келаётган юбилей сана – 6 июль куни  Нурсултон Назарбоев  80 ёшга тўлиши арафасида ўрнатилди. Шунингдек, 6 июль куни мамлакатда пойтахт куни сифатида давлат миқёсида кенг нишонланади.

 Қайд этиш керак,  Элбошига атаб Қозоғистоннинг бошқа шаҳарлари ва хорижда ёдгорликлар ўрнатилган.

Мавзуга оид

Халқаро анжуманда фуқаролик жамияти инст...

«Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик» халқаро фору...

Ўзбекистон Президентининг БМТ ИҲК сесси...

Бугун Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази мамлакатимиз Фанлар академиясининг...

Илгар Вализода: Ёшлар сиёсати – Ўзбекист...

Жанубий Кавказ сиёсатшунослар клуби раҳбари Илгар Вализода...

Сўнгги янгиликлар