Uz / Ўз Ru En

Toshkent

25/Март/2021   Иқтисодий дипломатия

Нурафшон шаҳар ҳокими Жанубий Корея - Ўзбекистон бизнес уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари билан инвестицион лойиҳаларни жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилди


СЕУЛ, 25 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Жанубий Корея - Ўзбекистон бизнес уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Ким Чанг Кеоннинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри ҳокими Музаффар Солиев билан учрашув  ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда «Evergreen Motors Group» корпорациясининг Ўзбекистондаги директори Ванг Джун Хо ҳамда шаҳар ҳокимлигининг мутасадди ходимлари иштирок этди.

Меҳмонларга мамлакатмизда инвесторлар учун яратилган имкониятлар, Нурафшон шаҳридаги мавжуд инфратузилма, саноат ҳудудларида ишлаб чиқаришни ташкил этиш афзалликлари, бўш ер майдони, бино ва иншоотларни тадбиркорлик фаолиятини юритиш мақсадида ажратиш тартиби бўйича маълумот таыдим этилди.

Ким Чанг Кеон Нурафшон шаҳрини Тошкент вилоятининг маъмурий маркази сифатида шакллантиришда инфраструктура объектлари, ижтимоий соҳа, хусусан таълим ва тиббиёт мажмуалари қурилишида Жанубий кореялик инвесторларни жалб этиш таклифини билдирди.

Бизнес уюшмаси раҳбарияти Нурафшон шаҳрига Жанубий кореялик сармоядорларни жалб этиш ва  янги қурилаётган шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши билан яқиндан таништириш мақсадида Корея-Ўзбекистон бизнес-форумини ташкил этиш  таклифини билдирди.

Жанубий Кореянинг шаҳарсозлик ва иқтисодий ривожлантириш тажрибасини ўрганиш учун Нурафшон шаҳри билан биродарлашган шаҳарлар ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишувларни имзолаш бўйича ҳам фикр алмашилди.

М.Солиев ташаббуслар учун миннатдорчилик билдириб, шаҳарда Корея Республикаси инвесторлари билан ҳамкорликда ишлаш учун барча шарт-шароитлар яратилишини, шунингдек, ҳар бир инвестор билан бевосита тўғридан-тўғри ишлашга тайёрлигини таъкидлади.

Ким Чанг Кеон самимий қабул учун минатдорлик билдириб, келишилган соҳалар бўйича фаол ишларни давом этиш учун Жанубий Корея - Ўзбекистон бизнес уюшмаси барча имкониятларни сафарбар этишини ыайд этди.

Учрашув натижасида  томонлар келишилган йўналишлар бўйича музокараларни видеонконференцалоқа шаклида давом эттириш ва аниқ инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича бир тўхтамга келди.

Мавзуга оид

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши...

Жорий йилнинг 6 май куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо ва кузатувчи мамл...

Германия компанияларининг чорвачилик ва ...

Мамлакатимизнинг Франкфурт (Германия)даги Бош консулхонаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи...

Ўзбекистон делегацияси Варшавада Польшан...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Шерзод Асадов бошчилигидаги делегация Польшаг...

Сўнгги янгиликлар