Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

31/Март/2020   COVID-19

Нурмат Отабеков карантин талабларига қатъий риоя қилишни сўраб мурожаат қилди


ТОШКЕНТ, 31 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков халқимизга карантин талабларига қатъий риоя қилиш юзасидан мурожаат қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

– Айни дақиқаларга келиб мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан рўйхатга олинган беморлар сони 158 нафарни ташкил этди. Ҳозиргина Вирусология илмий-тадқиқот институтидан олинган маълумотга кўра, у ерда даволанаётган беморларнинг 22 нафарида пневмония клиник белгилари кузатиляпти. Мазкур ҳолат бевосита ренгенологик текширувларда ҳам ўз тасдиғини топган. Даволанаётган беморлар 5 нафарининг аҳволи оғир, 2 нафарининг эса аҳволи нисбатан оғир, деб баҳоланмоқда. Барча беморлар тегишли даволаш муолажаларини оляпти ва уларнинг ҳар бири тиббий кузатувда. 

Ҳурматли ҳамюртлар! 

Бугунги кунга келиб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 90 мингдан кўпроқ фуқаромиз тиббий кузатув остига олинган. Улар орасидан ҳам касаллик чиқиб қолиш эҳтимоли йўқ эмас. Шундай экан, касаллик қўзғатувчиси юртимиз ҳудудида айланиб юрибди. Ҳар биримиз эҳтиётимизни қилишимиз, ортиқча мулоқотга киришишдан тийилишимиз керак. 

Қачонки, биз мулоқотларни камайтирар эканмиз, касаллик бир одамдан иккинчи одамга юқишининг олдини олган бўламиз. Бу давр ўткинчи. Карантин тадбирларига масъулият билан ёндашайлик. Энг асосийси, сабр-қаноат билан тиббиёт ходимларининг тавсияларига амал қилиш, уйда қолиш орқали ушбу сафарбарлик ишида фаол иштирок этайлик.

Мавзуга оид

ССВ: Ўзбекистонда коронавирус билан каса...

Жорий йил 30 март соат 16:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан каса...

Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш билан...

Ўзбекистонда 18 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони...

Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири ва ун...

Хабарда айтилишича айни пайтда уларнинг аҳволи қониқарли. Бундан олдин маҳаллий оммавий ах...

Сўнгги янгиликлар