Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


11/Июнь/2020   COVID-19

Нурмат Отабеков: касалликка чалинган 72 беморнинг 52 нафари аҳоли орасида қайд этилди


ТОШКЕНТ, 11 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков «Ўзбекистон-24» телеканали орқали қилган чиқишида мамлакатмизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ сўнгги вазият ва касалликни юқтириб олган фуқаролар саломатлиги ҳақида маълумот тақдим қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

– Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар сони 4 минг 695 нафарга етди. 10 июнь куни 73, касаллик қайд этилгандан буён 3 минг 532 нафар, яъни 76 фоиз бемор тўлиқ соғайган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, шифохоналарда 1 минг 144 бемор даволанмоқда, 10 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир.

Ҳурматли юртдошлар!

Коронавирус касаллиги бўйича эпидемик вазият мураккаблигича қолмоқда. Охирги аниқланган 72 беморнинг 20 нафари карантин ҳудудларида жойлаштирилган шахслар орасида, 52 нафари аҳоли орасида қайд этилган. Уларнинг 18 нафари Навоий вилоятида, 3 нафари Тошкент шаҳрида, 3 нафари Наманган вилоятида, 28 нафари Қашқадарё вилоятининг Муборак туманидаги хорижий компания ишчилари орасида аниқланган. Ушбу беморларнинг барчаси юқумли касалликлар шифохоналарига ётқизилган ва керакли даволаш муолажаларини оляпти.

Кеча Ўзбекистонда коронавирусдан ўн тўққизинчи ўлим ҳолати қайд этилди. Ушбу фуқаро 27 май куни Санкт-Петербург шаҳридан чартер рейс билан олиб келинган.

Сурункали касалликлари бор шахсларда касаллик оғир кечади. Беморларнинг тиббиёт муассасаларига кеч мурожаат қилиши, ўз-ўзини даволашга уриниши ҳам салбий ҳолатларга олиб келяпти. Бундай пайтда тиббиёт ҳам ожизлик қилади. Шунинг учун касаллик аломатлари сезилиши билан шифокорларга мурожаат қилиш, касаллик организмни енгиб олмасидан тегишли муолажаларни бошлаш лозим. Касалликни яширманг, ўзингиз ва оила аъзоларингиз саломатлигига эътиборли бўлинг.

Мавзуга оид

«The Jakarta Post»: Ўзбекистон ҳар куни ...

Индонезиянинг инглиз тилидаги етакчи нашрларидан бири - “The Jakarta Post” газетасида “Ўзб...

Ўзбекистонда якшанба куни 27 кишида коро...

3 январь куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар 27 тага ортиб, касалланг...

Ўзбекистонда яна 25 кишида коронавирус а...

30 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони ...

Сўнгги янгиликлар