Uz / Ўз Ru En

Toshkent

21/Май/2020   COVID-19

Нурмат Отабеков: Ўзбекистонда 565 бемор коронавирусдан даволанмоқда


ТОШКЕНТ, 21 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков «Ўзбекистон-24» телеканали орқали мамлакатимизда коронавирусга чалинган беморларнинг ҳолати ҳақида маълумот берди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

– Мамлакатимизда айни дақиқаларга келиб, коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар сони 2 минг 950 тага етди. 20 май куни 34 нафар, бугунги кунга қадар 2 минг 372 нафар, яъни 80 фоиздан ортиқ бемор тўлиқ соғайган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, шифохоналарда 565 бемор даволанмоқда.

45 мингдан кўпроқ фуқаро карантинга олинган. Улардан 17 мингдан ортиғи стационар шароитда карантинда бўлиб турибди. 20 май куни 12 мингдан зиёд, касаллик дастлабки аниқланган кундан бугунга қадар эса 540 мингдан кўпроқ лаборатория текширувлари ўтказилган.

Ҳурматли юртдошлар! 

Карантин тадбирлари давом этяпти. Кўчага чиққанда албатта ниқобда бўлинг, мулоқотга киришганда масофа сақланг, уйга қайтгач қўлларингизни антисептик воситалар билан тозаланг. Ҳар биримиз касаллик тарқалиб кетмаслиги учун масъул эканлигимизни ёдда тутайлик. Вазият мураккаблашса, нима бўлишини кўз олдингизга келтиринг.

Мавзуга оид

Россияда патент олиш учун коронавирусга ...

Бундан буён чет эл фуқаролари Россияда патент ёки ишлаш учун рухсатнома олиш, вақтинча рўй...

Хорижий фуқароларнинг визаси 5 майга қад...

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиб турган чет эл давлатлари фуқароларининг виза муддат...

Хорижий автотранспорт воситаларини олиб ...

Хорижий автотранспорт воситаларини олиб чиқиб кетиш муддати узайтирилди....

Сўнгги янгиликлар