Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

22/Сентябрь/2022   ТИВ янгиликлари

Нью-Йоркда Афғонистон йўналишидаги ўзбек-афғон ҳамкорлиги муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 22 сентябрь. /«Дунё» АА/. Кеча Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норовнинг АҚШ Давлат Департаментининг Афғонистон бўйича махсус вакили Томас Вест ҳамда АҚШнинг Афғон аёллари, қизлари ва инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакили Рина Амери билан музокаралари бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


ТИВ маълумотига кўра, учрашув давомида Афғонистонда узоқ муддатли тинчликка эришиш, унинг иқтисодиётини тиклаш, ушбу мамлакатда мураккаб ижтимоий-гуманитар вазиятни ҳал этишга кўмаклашиш бўйича Ўзбекистон-Америка ҳамкорлигини янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

АҚШ Махсус вакилларининг таъкидлашича, жорий йилнинг июль ойида Тошкентда бўлиб ўтган Афғонистон бўйича халқаро конференция мазкур давлатдаги вазиятни йўлга солиш борасида жаҳон ҳамжамиятининг изчил ёндошувларини ишлаб чиқиш учун самарали платформа яратди.

Афғонистон халқини қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни жадаллаштириш ва тизимлаштириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди. Шу нуқтаи назардан, Термиз шаҳрида ташкил этилган Афғонистонга гуманитар ёрдам етказиб бериш учун Кўп тармоқли транспорт-логистика хабининг имкониятларидан фойдаланиш муҳимлиги эътироф этилди.

Мавзуга оид

17-19 ноябрь кунлари Тошкентда Швейцария...

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Швейцария элчиси Константин Оболенский билан учрашув бў...

Гулистон шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон қ...

Жорий йил 12-19 декабрь кунлари Гулистон шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон қўшма демаркация ко...

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Россия ташқи ишла...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андре...

Сўнгги янгиликлар