Uz / Ўз Ru En

Toshkent

21/Январь/2021   ТИВ янгиликлари

ОҲМ ташқи ишлар вазирлари коронавирус пандемияси шароитида сайёҳларнинг хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлаш масалаларини муҳокама қилди


ТОШКЕНТ, 21 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Осиё Ҳамкорлик Мулоқоти (ОҲМ)га аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг видеоконференция шаклида бўлиб ўтган XVII йиғилишида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, тадбир «Янги хавфсиз ва соғлом туризм» мавзусига бағишланди.

Йиғилишда тузилма бош котиби Порнчаи Данвиватаннинг ҳисоботи тингланди, ОҲМнинг бошқа ташкилотлар ва халқаро муносабатларнинг субъектлар билан алоқалари бўйича меъёрий қоидалар тасдиқланди ҳамда ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Делегациялар раҳбарлари туризм соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва келгусидаги ривожланиш истиқболларини муҳокама қилдилар. Хусусан, коронавирус пандемияси шароитида хорижий сайёҳларнинг хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлашга қаратилган янгича ёндашувларни ишлаб чиқишнинг муҳим жиҳатлари, уларни ҳаётга татбиқ этиш механизмлари ҳақида сўз юритилди.

Ташқи ишлар вазири A.Комилов ўз нутқида COVID-19га қарши курашишдан жаҳон иқтисодиётини қайта тиклаш, жумладан туризм соҳасини рағбатлантиришга фаол тайёргарлик кўриш босқичига ўтиш учун қатъий чоралар қабул қилиш ва саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлигини таъкидлади.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари тадбир қатнашчиларига Ўзбекистонда туризм соҳасини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди. Хусусан, сайёҳлик қайта йўлга қўйилганидан кейин республикага келган хорижий сайёҳлар «туризмни янги шаклда» – янада хавфсиз, янада ранг-баранг ва янада индивидуал ҳолда кўришлари мумкин бўлади.

Тадбирда Осиёда минтақавий интеграцияни чуқурлаштириш борасида амалга оширилаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Шу нуқтайи назардан, Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашнинг муҳимлиги қайд этилди.

Тадбир якунида Осиёда ҳамкорлик мулоқоти бўйича ташқи ишлар вазирлар кенгаши XVII йиғилишининг Анқара декларацияси қабул қилинди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги делегац...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов бошчилигидаги делегация жорий йил ...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари...

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан ҳудудларда вазирлик, идора ва...

Ташқи ишлар вазирлиги пойтахтдаги 203-ма...

Бундан ташқари, мактаб мажлислар зали ва унинг кутубхонаси учун телевизор ва китоблар тўпл...

Сўнгги янгиликлар