Uz / Ўз Ru En

Toshkent

10/Май/2021   Спорт

ОФК: Осиё Чемпионлар лигаси «H» ва «I» гуруҳи ўйинлари Ўзбекистонда ўтказилади


ТОШКЕНТ, 10 май. /«Дунё» АА/.  Осиё футбол конфедерацияси Осиё Чемпионлар лигасининг «H» ва «I» гуруҳи ўйинлари марказлашган ҳолда Ўзбекистонда ўтказилишини расман эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Осиё Чемпионлар лигаси Шарқ минтақасининг «H» ва «I» гуруҳи ўйинларининг мезбонлиги Ўзбекистон футбол ассоциациясига топширилди. Гуруҳ босқич ўйинлари 25 июнь - 11 июль кунлари қадар ўтказилади», дейилади ОФК расмий сайти хабарида. 

Маълумот учун, «H» гуруҳидан «Гамба Осака» (Япония), «Чонбук Моторс» (Жанубий Корея), «Сидней» (Австралия) ва «Тампинс Роверс» (Сингапур) клублари жой олган. «I» гуруҳидан эса Хитойнинг «Бэйцзин Гоан», Япониянинг «Кавасаки Фронтале» ва  Филипиннинг «Серес»  футбол клублари ўрин олган олган.  Гуруҳнинг тўртинчи жамоаси номи  Жанубий Кореянинг  «Дегу» ва Таиланднинг  «Чианграй Юнайтед» футбол клублари ўртасида 23 июнь куни бўлиб ўтадиган  плей-офф ўйинидан кейин маълум бўлади.

ОФК маълумотига кўра, Шарқ минтақасининг қолган «F», «G» ва «J» гуруҳлари ўйинларига Таиланд мезбонлик қилади.

Осиё Чемпионлар лигасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган «Пахтакор» ва АКМК клублари БАА ва Саудия Арабистонида ўтказилган гуруҳ босқичи ўйинларида қониқарсиз натижа қайд этиб, кейинги босқичга чиқолмади.

Мавзуга оид

Коронавирус туфайли футзал бўйича Осиё ч...

Шу йилнинг 26 февраль – 8 март кунлари Туркманистонда футзал бўйича Осиё чемпионатининг фи...

Ёзги Олимпия ўйинлари ўрнига «Olympic an...

Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ), Халқаро Паралимпия қўмитаси (ХПҚ) ва Умумжаҳон ...

Тошкент илк бор дзюдо бўйича «Катта Дуб...

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) Токио олимпиадасигача бўлган давр учун мусобақалар тақвими...

Сўнгги янгиликлар