20/Июль/2020 Спорт
ТОШКЕНТ, 20 июль. /«Дунё» АА/. Биринчи марта онлайн тарзда ўтказилган оғир атлетика бўйича биринчи халқаро кубок учун мусобақалар якунланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Бугун тонгда ўз ниҳоясига етган онлайн-беллашувларда Ўзбекистон полвонлари мувафаққият қозонди.
Мусобақалар Халқаро оғир атлетика федерациясининг олимпия стандартлари доирасида оғир атлетика спорт жиҳозларини ишлаб чиқарувчи ZKC ташкилоти ҳамда Америка қитъаси оғир атлетика федерацияси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Онлайн-турнирда атлетларимиздан Сарвар Зафаржонов (-89 кг), Фарҳод Собиров (-102 кг), Акбар Жўраев (-109 кг) ва Турсуной Жабборова (-81 кг) ўз вазн тоифаларида биринчи ўринни қўлга киритиб, олтин медаль билан тақдирланди.
Бундан ташқари 2 полвонимиз иккинчи, яна бир атлетимиз учинчи ўринни эгаллади.