Uz / Ўз Ru En

Toshkent

18/Февраль/2020   Спорт

Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати Тошкенда ўтказилади


ТОШКЕНТ, 18 февраль. /«Дунё» АА/. Халқаро оғир атлетика федерациясининг тақвим режасидан ўрин олган Осиё чемпионати Тошкентга кўчирилгани расман эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ўзбекистон Олимпия қўмитаси манбасига таяниб.

Айни пайтда жаҳон спортида ҳам кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлаётган, халқаро мусобақаларнинг ўтишига тўсқинлик қилаётган коронавирус оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатини ташкил қилиш масалаларига ҳам ўз таъсирини ўтказди. Аслида қитъа  чемпонати жорий йилнинг апрель ойида Қозоғистонда ўтказилиши керак эди. Аммо бутун дунёга хавф солаётган коронавирус сабаб қўшни мамлакатга турнир ўтмайдиган бўлди.

 Шу тариқа 16-25 апрель кунлари пойтахтимиз оғир атлетика бўйича яна бир нуфузли турнирга мезбонлик қилади.

Бўлажак Осиё чемпионати қитъамиз оғир атлетикачилари учун Токио-2020 Олимпиадасига лицензия берадиган сўнгги мусобақадир.

Мавзуга оид

Шаҳбоз Умаров Беларуснинг «БАТЭ» футбол...

Беларуснинг «Энергетик-БГУ» клубининг ўзбекистонлик ёш футболчиси Шаҳбоз Умаров ушбу мамла...

Ўзбекистон III Ёшлар Осиё ўйинларига мез...

Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Қосим...

Паралимпиячиларимизнинг дисквалификация ...

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги оммавий ахборот воситаларида тарқалган «Ўзбекистонл...

Сўнгги янгиликлар