Uz / Ўз Ru En

Toshkent

29/Июль/2021   Президент

ОКМКда умумий қиймати 4 миллиард 894 миллион долларга тенг лойиҳалар амалга оширилмоқда


ТОШКЕНТ, 29 июль. /«Дунё» АА/. Президент Шавкат Мирзиёев бугун Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг (ОКМК) «Ёшлик-1» конини бориб кўрди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Давлатимиз раҳбари Матбуот хизмати маълумотига кўра, Олмалиқ кон-металлургия комбинати очиқ ва ерости конлари, металлургия ва цемент заводлари, кенг қамровли инфратузилма объектларини бирлаштирган улкан саноат мажмуасидир. Мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотининг 7 фоизи, экспорт ҳажмининг 15 фоизи мазкур комбинат ҳиссасига тўғри келади. Охирги йиллардаги эътибор натижасида янги конлар топилиб, ишлаб чиқариш ҳажми янада оширилмоқда.

«Ёшлик-1» конини ўзлаштириш инвестиция лойиҳаси шулардан бири. Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 1 мартдаги қарорига мувофиқ бошланган ушбу лойиҳанинг қиймати 4 миллиард 894 миллион доллар.

Давлатимиз раҳбарига коннинг салоҳияти, уни ўзлаштириш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Ҳудуди 11 минг гектар бўлган мазкур кондан йилига 65 миллион тонна маъдан қазиб олинади. 60 миллион тонна мис-молибден рудасини қайта ишлаш қувватига эга 3-Мис бойитиш фабрикаси қурилади. Шунингдек, оҳак заводи, 650 мегаваттли электр тармоғи ва бошқа инфратузилма объектлари барпо этилади.

Лойиҳа доирасида ўтган 4 йилда замонавий геологик тадқиқотлар, конда 83 миллион куб метрдан ортиқ ҳажмдаги қазиш ишлари бажарилган. Бунинг учун умумий қиймати 415 миллион доллар бўлган 570 дан зиёд махсус техникалар жалб этилган.

Ушбу улкан лойиҳа 2024 йилда ишга туширилиши, жами 6 мингта иш ўрни ташкил этилиши режалаштирилган.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Беларусь Президентлари кўп...

Бугун Президент Шавкат Мирзиёевнинг Беларусь Президенти Александр Лукашенко билан телефон...

Ўзбекистон Президенти Германия раҳбарлар...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федерал Республикаси Федерал Канцлери Ангел...

Ўзбекистон Президенти фармацевтика саноа...

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари - Президент матбуот котиби Ш...

Сўнгги янгиликлар