Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


11/Сентябрь/2021   Илм-фан

Олий дипломатия мактабининг “Стратегик менежмент ва халқаро бизнес” магистратура йўналишига талабалар қабул қилиш давом этмоқда


ТОШКЕНТ, 11 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Олий дипломатия мактабида MBA (Master of Business Administration) дастури бўйича энг долзарб ва кўп талаб қилинадиган “Стратегик менежмент ва халқаро бизнес” магистратура йўналишига талабалар қабул қилиш давом этмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Бу ноёб курсларда иштирок этиш - бизнес маъмурияти йўналишида илмий даражага эга бўлиш учун истиқболли имкониятдир. Уларда дунё сиёсатининг халқаро тадбиркорликдаги ўрни ва таъсири масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Бугунги кунда муҳим стратегик қарорлар қабул қилаётганда нафақат тижорат манфаатлари, балки замонавий дунёдаги сиёсий омиллар ва трендларни ҳам инобатга олиш керак. Шунинг учун ҳам тўғри ва самарали бизнес моделни яратиш учун амалий билимга эга бўлиш билан бир қаторда ўқув дастурига қуйидаги бир-бирини ўзаро тўлдириб турувчи фанлар ҳам киритилган:

- Сиёсатшунослик;

- Халқаро бизнесда бозорга боғлиқ бўлмаган муаммолар;

- Корпоратив бошқарувнинг замонавий воқеликлари;

- Бошқарувнинг корпоратив технологиялари;

- Молиявий ва инвестицион бозорлар;

- Маркетинг, брендинг ва бизнес таҳлили;

- Рақамли иқтисодиёт;

- Ахборот тизимларини ташкил этиш ва бошқариш;

- HR -менежмент ва бошқа кўплаб фанлар.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, тадбиркорлик фаолиятида бизнес сиёсатни ривожлантиришга қаратилган комплекс ёндашув ва модулларда жамланган билимларнинг юқори сифати самарасида Олий дипломатия мактабининг МВА дастури Ўзбекистон Республикаси Олий таълим йўналишидаги  Давлат таълим стандартларининг олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига киритилган биринчи расмий йўналиш ҳисобланади.

mba3_7

Ўқув дастури халқаро бозорлар ва бизнес бошқарувининг илғор тадқиқот усулларига асосланиб тузилган. Курсни якунлагач, барча битирувчилар Миқдорий усуллар (Quantitative Methods), Муаммоли вазиятларни ҳал қилиш (Situation & Problem solving), Маълумотларни таҳлил қилиш (Data interpretation), Таҳлилий ёзув (Analytical writing) ва бошқа профессионал воситаларни эркин ўзлаштириб олади.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

- бакалавр даражаси ёки унга тенглаштирилган даража;

- камида 2 йиллик иш тажрибаси;

- инглиз ёки бошқа чет тилини ўзлаштирганлик даражасини тасдиқловчи халқаро сертификат: IELTS - ҳар бир компонент учун 6 баллдан кам бўлмаган натижа; TOEFL - натижа камида 80 iBT бўлиши керак;

- халқаро GMAT синовидан ўтганлиги тўғрисидаги сертификат (COVID-19 вирусининг тарқалишининг олдини олиш мақсадида жорий этилган чекловлар сабабли, шунингдек, бошқа танлов мезонлари бўйича яхши натижаларга эришилган бўлса, 2021-2023 ўқув йилларининг кузги семестрига GMAT сертификати тақдим қилиниши мажбурий эмас).

MBA дастурига қабул қилиш жараёни икки босқичдан иборат:

1) Қуйидаги ҳужжатларни odm@uwed.uz электрон почта манзилига юбориш лозим:

- резюме (CV);

- бакалавр дипломининг нусхаси;

- тавсиянома (камида 2 та - иш берувчидан ёки олдинги иш/ўқиш жойидан);

- инглиз тилини эгаллаганлик  тўғрисидаги халқаро сертификат (IELTS ёки TOEFL), GMAT халқаро тести натижалари (агар мавжуд бўлса);

- мотивацион иншо.

2) Суҳбат: қабул комиссияси ҳужжатларни кўриб чиқиб, номзод билан суҳбат кунини белгилайди.

Ўқиш муддати – икки йил, 2021 йил сентябрь ойидан 2023 йил июль ойигача (ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ва якуний лойиҳани ҳимоя қилиш билан).

2021 йил учун ўқиш нархи – 39 900 000 сўм.

Битирувчилар ўқишни муваффақиятли тугатгандан сўнг “Бизнес бошқаруви магистри” нуфузли дипломини қўлга киритади.

Ҳужжатлар 25 сентябргача қабул қилинади.

Телефон: (+ 998) 91 443−45−67

Манзил: Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳкўчаси, 54-уй.

 

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид

Тошкентда Германиянинг Иқтисодиётни тикл...

Тошкентда Иқтисодиётни тиклаш бўйича кредит институтининг (KfW) маҳаллий бюроси очилади. Б...

АҚШнинг Winrock халқаро қишлоқ хўжалигин...

АҚШнинг Winrock халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш институтининг Ўзбекистондаги филиа...

Ўзбекистон-Россия етакчи олий таълим муа...

Жорий йил 27 май куни икки мамлакат етакчи олий таълим муассасалари ректорларнинг минтақал...

Сўнгги янгиликлар