Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

20/Май/2022   Парламент

Олий Мажлис Палаталарида Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича комиссия тузилди

ТОШКЕНТ, 20 май. «Дунё» АА/. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Кенгаши ва Қонунчилик палатаси Кенгашининг қўшма мажлисида Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш буйича комиссия тузилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири


 Парламент қуйи палатаси маълумотига кўра, мажлисда сўнгги йилларда мамлакатимизда давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан ислоҳ этиш, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситаларининг ролини ошириш, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал этишга хизмат қилувчи, янги қонунларни ишлаб чиқиш ва амалдагиларга замон талабларига мос равишда қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидланди.

Шу билан бирга, мамлакатимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар Ўзбекистон Конституциясини жамиятдаги бугунги реал воқеликка мослаштиришни тақозо этаётгани алоҳида айтиб ўтилди.

Бош қомусимиздаги ўзгаришлар «Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат» тамойили асосида халқимизнинг фаровонлигини янада юксалтириш, мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқларини трансформация қилиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш нуқтаи назаридан муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлашга қаратилган ислоҳотларни изчил давом эттириш учун мустаҳкам пойдевордир.

Йиғилишда Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия тузилиб, унинг таркиби ва вазифалари белгиланди.

Комиссияга Олий Мажлис Қонунучилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов бошчилик қилади. Шунингдек, Комиссия таркибига жамиятимизнинг турли қатламларидан, хусусан, депутатлар, сенаторлар, барча ҳудудлардан вакиллар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, етук ҳуқуқшунос, сиёсатшунос ва бошқа экспертлар киритилди.

Комиссияга ўз фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, аҳолининг барча қатламларидан Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни олиш борасидаги вазифалар қўйилди.

 

 

Мавзуга оид

Ўзбекистон делегацияси ЕХҲТ ПАнинг онла...

Кеча Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент Ассамблеясининг (ЕХҲТ ПА) «ЕХҲТ...

Ўзбекистон Жаҳон хайрия индексида 53-ўри...

Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди...

Олий Мажлис Cенати: «Даут-ота» чегара бо...

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон божхона бошқармаси тасарруфидаги «Даут-от...

Сўнгги янгиликлар