Uz / Ўз Ru En

Toshkent

26/Июль/2021   Парламент

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Туркия парламентининг раиси билан телефон орқали мулоқот қилди


ТОШКЕНТ, 26 июль. /«Дунё» АА/. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддинжон Исмоилов кеча Туркия Буюк Миллат Мажлиси раиси Мустафо Шентоп билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири .

Парламент қуйи палатаси манбасига кўра, суҳбат аввалида томонлар яқинда бўлиб ўтган Ийд-ал-Адҳа – Қурбон ҳайити муносабати билан бир-бирларини самимий қутладилар.

Мулоқотда икки давлат раҳбарларининг самимий дўстлиги ўзаро алоқаларнинг янада яхшиланишига хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.

Туркия парламенти раиси Мустафо Шентоп яқинлашиб келаётган Ўзбекистон давлат Мустақиллигининг 30 йиллиги билан қутлади. У шунингдек, ҳозирги кунда икки давлат ўртасида парламентлараро, сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда анъанавий дўстлик ва шерикчиликка асосланган ҳамкорликни ривожлантиришга имкон берадиган конструктив ва очиқ муносабат ўрнатилганлигини қайд этди.

Мустафо Шентоп Туркий давлатлар ичида Ўзбекистоннинг ўрни беқиёслиги, Марказий Осиё давлатлари орасида ҳам нуфузи, маданий меросларга бойлиги билан муҳим аҳамиятга эга эканини, Туркия Ўзбекистонни ўзи учун қатъий ва ишончли шерик сифатида билишини қайд этар экан, ўзбек томонининг Туркий тилли давлатлар Парламентлараро Ассамблеясига аъзо бўлиши бўйича саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

Томонлар жорий йилнинг 31 май – 3 июнь кунлари Исломобод шаҳрида ўтказилган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Парламент Ассамблеясининг 2-Бош конференцияси ҳамда 23-24 июнь кунлари Бухоро шаҳрида ўтказилган Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда глобал парламентлараро ҳамкорлик халқаро форуми, уларнинг аҳамияти ҳақида ўзаро фикр алмашдилар.

Қайд этилганидек, бу каби форумлар ўзаро тажриба алмашиш, парламентлар ўртасида алоқаларни кучайтириш, барқарор ривожланиш соҳасида янги усул ва воситалар ишлаб чиқиш, соҳада назарий ва амалий тажриба алмашишда ўзига хос майдон бўлиб хизмат қилади.

Суҳбатдош Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг миқёсли янгиланишлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни юқори баҳолаб, икки томонлама дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилаётган эътиборни алоҳида таъкидлади.

Мулоқотда икки давлат парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Мавзуга оид

Олий Мажлис Сенати раиси БМТ Бош Ассамбл...

Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева кеча Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бо...

Марказий Осиё мамлакатлари аёл раҳбарлар...

Кеча Марказий Осиё мамлакатлари аёл раҳбарлари мулоқоти доирасида видеоконференцалоқа тарз...

Олий Мажлис Cенати: «Даут-ота» чегара бо...

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон божхона бошқармаси тасарруфидаги «Даут-от...

Сўнгги янгиликлар