Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

29/Ноябрь/2021   Парламент

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Санкт-Петербург давлат университетида таҳсил олаётган ватандошлар билан учрашув ўтказди

САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 29 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон  Бош консулхонаси кўмагида Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидовнинг 25-27 ноябрь кунлари Россияга ташрифи доирасида Санкт-Петербург давлат университетида таҳсил олаётган ватандошлар ва  университет раҳбарияти билан учрашуви ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Мулоқот чоғида  икки мамлакат ўртасидаги таълим ва фан соҳасидаги шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистонлик талабаларнинг келгусида Ватанга қайтиб, мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшиши учун яратилаётган имкониятлар хусусида маълумот берилди.  

Ватандош талабаларнинг дарсларни ўзлаштиришлари юзасидан фикрлар алмашилди.

Акмал Саидов республикада ёшлар лойиҳаларига ажратилган алоҳида дастурлар, Янги Ўзбекистонни барпо этиш мақсадига эришиш йўлида асосий таянчимиз бўлган ёшларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларга барча соҳаларда ўз иқтидори ва салоҳиятини тўлиқ намоён этиши учун зарур шароит яратилаётганини таъкидлади.

 Учрашув чоғида университет  раҳбарияти билан келишган ҳолда ушбу олий таълим муассасаси магистранти Мамажонов Сарварбек Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Санкт-Петербургдаги координатори сифатида таништирилди.

Координатор зиммасига ижтимоий тармоқларда Санкт-Петербург давлат университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларни бирлаштирган саҳифалар яратиш, Бош консулхона кўмагида талабаларнинг долзарб масалаларини тезкор ҳал этиш ва турли маданий-илмий тадбирлар ташкил этиш вазифалари юклатилди.

Мавзуга оид

Баҳрайн подшоҳлиги Миллий мажлиси Депута...

Ўзбекистон Олий Мажлиси делегациясининг Мадрид шаҳрида бўлиб ўтаётган Парламентлараро итти...

Қонунчилик палатасида Кўрфаз араб давл...

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси том...

Ўзбекистон ва Эстония парламентлари қўми...

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инв...

Сўнгги янгиликлар