Uz / Ўз Ru En

Toshkent

13/Апрель/2021   Парламент

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро мажбуриятларга риоя этишга доир масалалар муҳокама этилди


ТОШКЕНТ, 13 апрель. /«Дунё» АА/. Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши бўйича Парламент комиссиясининг навбатдаги онлайн-йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Парламент қуйи палатаси маълум қилишича, йиғилишда Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Парламент комиссияси раиси Акмал Саидов инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш механизмини янада такомиллаштириш, бу йўналишда парламент, ҳукумат ва фуқаролик жамияти институтларининг амалий ҳамкорлигини йўлга қўйиш бўйича олиб борилаётган ишларга тўхталди.  

Шунингдек, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Ресубликаси Миллий стратегияси ва унинг “Йўл харитаси” бандларининг ҳамда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия тўғрисидаги декларация қоидаларини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракатлар дастури (“Йўл харитаси”) бандларининг 2021 йил биринчи чоракдаги бажарилиши ҳолати юзасидан ахборот берилди.

Миллий стратегиянинг ижроси доирасида “Йўл харитаси”нинг жами 78 бандидан 40 банди бўйича ижро муддати якунланган, шунингдек, ижро муддати якунланмаган 38 та бандни амалга ошириш бўйича ишлар давом эттаётгани қайд этилди.

Тадбирда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия тўғрисидаги декларация қоидаларини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракатлар дастури бандларининг бугунги кундаги бажарилиши ҳолати юзасидан ҳам бир қатор маълумотлар бериб ўтилди.

Ушбу декларация қоидаларини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракатлар дастурининг 24 та бандидан 11 та бандида белгиланган вазифалар ўз муддатида тўлиқ бажарилиши таъминланган.

Видеоконференция йиғилишида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси Ш. Бафаев Ирқий камситишнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисидаги Халқаро конвенция қоидаларини бажариш бўйича Ўзбекистон Республикасининг Ўнинчи — Ўн иккинчи даврий маърузаларини кўриб чиқиш якунлари ҳамда БМТ Ирқий камситишни тугатиш бўйича қўмитасининг якуний мулоҳазалари ва тавсияларини бажариш юзасидан 2020 — 2022 йилларга мулжалланган Миллий ҳаракатлар режаси ижросини юзасидан ахборот берди.

Мавзуга оид

Зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича Ўз...

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижи...

Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Олий М...

Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажли...

Тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашда х...

Бугун «Тинчлик, ишонч ва хавфсизликни мустаҳкамлашда хотин-қизларнинг роли» мавзусида Марк...

Сўнгги янгиликлар