Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

03/Ноябрь/2022   Таълим

Олий Мажлис Сенати қўмиталари қўшма мажлисида халқ таълими вазирининг ахбороти тингланди

ТОШКЕНТ, 3 ноябрь. /«Дунё» АА/. Кеча Олий Мажлис Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси ҳамда Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Сенат Ахборот хизматининг маълум қилишича, Сенат аъзолари, Халқ таълими вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари, қўмиталар ҳузуридаги экспертлар, педагоглар, эколог-мутахассислар ҳамда журналистлар иштирок этган мазкур мажлисда “Таълим тўғрисида”ги Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикасида Экологик таълимни ривожлантириш концепцияси доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан халқ таълими вазирининг ахбороти тингланди.

Таъкидлаганидек, ўсиб келаётган ёш авлодда экологик билим, онг ва маданиятни шакллантириш ҳамда ривожлантириш, экологик таълим-тарбия жараёнини самарали ташкил этиш, экология соҳасидаги илм-фанни жаҳоннинг илғор инновацион технологияларини жалб этган ҳолда янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасида экологик таълимни ривожлантириш концепцияси қабул қилинган.

Концепция доирасида Халқ таълими вазирлиги томонидан хорижий илғор тажрибалар асосида Умумий ўрта таълимнинг миллий ўқув дастури ишлаб чиқилган.

Миллий ўқув дастури асосида умумий ўрта таълим муассасаларининг ўқув дастурларига экологик саводхонликни ошириш, экологик онг ва экологик маданиятни шакллантириш ҳамда юксалтиришга оид жами 132 соат ажратилган. Янги авлод дарсликлари яратилиб, дарсларга экологияга оид мавзулар киритилган.

Экологик таълимнинг самарали шакл ва усулларини жорий этиш бўйича  Республика таълим маркази томонидан соҳага оид қатор мавзуларда ўқув-методик қўлланмалар ишлаб чиқилган.

Умумтаълим мактаблари кутубхоналари 150 минг дона экологияга оид адабиётлар билан бойитилган. Республика болалар кутубхонаси томонидан www.kitob.uz веб-сайтида 50 га яқин экологик аудио китоблар жойлаштирилган.

Келтирилган рақамларга кўра, бугунги кунда 10 085 та умумий ўрта таълим муассасаларида 443 968 нафар ўқувчини қамраб олган. Уларда 29 916  та экологик-биологик тўгараклар, 1 426 та “Экопатруль” ва 672 та “Яшил патруль” фаолияти йўлга қўйилган. 5,2 мингта умумтаълим мактабларида “Экология бурчаклари” ташкил этилиб, қўлланмалар, кўргазмали тарғибот воситалари, буклет ва плакатлар ҳамда электрон шаклдаги материаллар билан жиҳозланган.

Мактабдан ташқари таълимни ривожлантириш борасида республика миқёсида фаолият олиб бораётган 219 та “Баркамол авлод” болалар мактабларида туризм ва экология тўгараклари фаолияти йўлга қўйилиб, уларда 31 268 нафар ўқувчи-ёшлар аъзоликка олинган.

Қўшма мажлисда масъулларга экологик таълим самарадорлигини янги босқичга кўтариш, таълим дастурларини мавжуд экологик муаммолар ва уларни бартараф этиш вазифаларидан келиб чиқиб такомиллаштириб бориш, экологик таълимнинг самарали шакллари ва усулларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш, кадрлар тайёрлаш тизими самарадорлигини  ошириш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари ва таълим соҳасининг ўзаро манфаатли ҳамкорлигини ривожлантириш  каби масалалар юзасидан ҳам кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Шунингдек, аксарият экологик муаммоларни ҳал этиш аҳолининг экологик маданияти, айниқса ёшларнинг экологик таълим-тарбия савияси билан бевосита боғлиқлигидан келиб чиқиб, аввало, умумтаълим мактаблари ва бошқа ўқув муассасалари вакиллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оила ва ҳар бир фуқаронинг экологик таълим ва тарбия тизимини ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини бирлаштириш лозимлиги таъкидланди.

Ёшларнинг экологик ташаббусларини, ёш ихтирочиларнинг табиий ресурсларни асраб авайлашга, экологик муаммоларни олдини олиш ва бартараф этишга йўналтирилган лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, ёшлар билан ишлашни кучайтириш, ёшларда экологик жавобгарлик хулқини тарбиялаш, экологик саводхонлик ва дунёқарашни шакллантириш, умуман аҳоли барча қатламларининг экологик маданиятини ошириш учун соҳа йўналишидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз ичига қамраб олган “Экологик қонунлар” ихчам тўплами яратиш ҳам мақсадга мувофиқлиги қайд этилди.

Мажлис якунида қўмиталарнинг қўшма қарори қабул қилинди.

Мавзуга оид

Ўзбекистонлик талабалар Вучонг таълим ва...

Мамлакатимиз элчихонаси ва Ўзбекистон Ёшлар умумжаҳон ассоциациясининг Корея Республикаси...

Ҳиндистон билан электр энергетикаси тарм...

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Ахатов ушбу мамлакатнинг “NTPC Ltd.” электр эне...

Ўзбекистон элчиси АҚШнинг «FLEX» таълим ...

Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчиси Жавлон Вахобов Америка Қўшма Штатларининг «Future Lead...

Сўнгги янгиликлар