Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

09/Май/2022   Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги

Олий Мажлис Сенати қўмитаси раиси: Ушбу нуфузли тадбир ШҲТ маконида ўзаро ишонч, дўстлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш, ижтимоий, маданий ўсишни таъминлаш учун муҳим платформа бўлади

ТОШКЕНТ, 9 май. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси  Бахтиёр Сайфуллаевнинг «Дунё» АА учун интервьюсида пойтахтимизда бўлажак «Халқ дипломатияси –тараққиёт сари ўзаро ҳамжиҳатлик» мавзусидаги ШҲТ Халқ дипломатияси форуми («Тошкент – 2022»)нинг  асосий мақсадларини шарҳлади.


-Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида ШҲТга аъзо мамлакатлар билан узвий алоқаларни янада ривожлантириш муҳим йўналиш ҳисобланади. Дунё аҳолисининг ярмини бирлаштирувчи, Евроосиё ҳудудининг 61 фоизини эгаллаган мамлакатлар иштирокидаги ШҲТнинг асосий фаолият йўналиши иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлашга қаратилган.

Ташкилотнинг асосий мақсади ушбу устувор йўналишлар орқали умумий тараққиётга эришишдир. Айни пайтда бу нуфузли халқаро ташкилотга Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон доимий аъзо ҳисобланади. Афғонистон, Эрон, Беларусь ва Мўғулистон кузатувчи мақомига эга. Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланкага эса мулоқот бўйича ҳамкор мақоми берилган.  

ШҲТ давлатлари ўзаро муносабатларда «Шанхай руҳи»га амал қилади. «Шанхай руҳи» ибораси қарорларни консенсус асосида қабул қилиш, ўзаро ишонч ва манфаатдорлик, тенглик, маслаҳатлашув, маданий хилмахилликка ҳурмат билан ёндашув, биргаликда тараққий этишга интилиш тамойилларига қатъий амал қилиш демакдир. «Халқ дипломатияси — тараққиёт сари ўзаро ҳамжиҳатлик» мавзусидаги халқаро тадбир эса ана шу мақсадларга оғишмай эришишга хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятли. Айтиш мумкинки, нуфузли тадбир, ўз навбатида, ШҲТ маконида ўзаро ишонч, дўстлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш, кўп тармоқли ҳамкорликни ривожлантириш, минтақада мувозанатли иқтисодий, ижтимоий, маданий ўсишни таъминлаш учун ҳам муҳим платформа бўлади.

Мавзуга оид

Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитига...

Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳунармандлари иштирокида Халқаро ҳ...

Тошкентда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига а...

Бугун Тошкентда Ўзбекистон раислигида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар с...

Италия ОАВ ШҲТ Ташқи ишлар вазирлар кенг...

Италиянинг “Askanews” янгиликлар агентлиги яқинда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТга аъзо ...

Сўнгги янгиликлар