Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


28/Сентябрь/2021   Парламент

Олий Мажлис Сенати қўмитасининг раиси Жаҳон озиқ-овқат хавфсизлиги қўмитасининг гендер тенглиги масалаларига бағишланган Минтақавий маслаҳат кенгашида иштирок этди


ТОШКЕНТ, 28 сентябрь.  /«Дунё» АА/.  Олий Мажлис Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Малика Қодирхонова кеча Европа ва Марказий Осиёда озиқ-овқат хавфсизлиги ва овқатланиш нуқтаи назаридан Жаҳон озиқ-овқат хавфсизлиги қўмитасининг гендер тенглиги ва хотин-қизлар ҳуқуқлари ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалалари бўйича Минтақавий маслаҳат кенгашининг видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган йиғилишида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент юқори палатасидан маълум қилинишича, йиғилишда Жаҳон озиқ-овқат хавфсизлиги котибияти, Швециянинг Тараққиёт мақсадидаги халқаро ҳамкорлик агентлиги бош директори, Европа ва Марказий Осиёдаги ФАО минтақавий дастурлари раҳбари, гендер масалалар бўйича ишчи гуруҳ ҳамраиси ва бошқалар иштирок этдилар.

Кенгашда Олий Мажлис Сенати қўмитаси раиси Малика Қодирхонова сўзга чиқиб,Ўзбекистон БМТ Бош котибининг жаҳон озиқ-овқат тизимлари, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш соҳасида ўзгаришларга эришиш борасидаги ташаббусларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда 2019 йили «Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида»ги Қонун, 2020 йилда эса мамлакат Президентининг «Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилингани маълум қилинди. Шунингдек, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Эҳтиёжманд аёлларни даволаш учун давлат бюджетидан ҳар йили 30-50 миллард сўм (2,8-4,7 млн АҚШ доллари) миқдорида маблағ ажратилади.

Иштирокчилар гендер тенгликни тарғиб қилишга, барча шакллардаги тўйиб овқатланмаслик муаммосига (тўйиб овқатланмаслик, микроэлементлар етишмаслиги, ортиқча вазн ва семизлик) эътибор қаратдилар. Бу муаммо долзарблигича қолмоқда, касалликлар кўпайишига ва умр кўриш давомийлигининг пасайишига олиб келмоқда.

Учрашувда озиқ-овқат хавфсизлиги ва овқатланиш нуқтаи назаридан гендер тенглик ва аёллар ва қизларнинг имкониятларини кенгайтириш бўйича Жаҳон озиқ-овқат хавфсизлигининг ихтиёрий бош тамойилларини ишлаб чиқиш масаласи юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Минтақавий маслаҳат кенгаши ўз ишини давом эттирмоқда.

Мавзуга оид

Сенат Раисининг биринчи ўринбосари ЕХҲТ ...

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев кеча Евр...

Сенат қўмитасида навбатдаги ялпи мажлисд...

Бугун Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвес...

Ўзбекистон элчиси британиялик сиёсатчила...

Элчи Саид Рустамов Буюк Британия парламентининг Ўзбекистон билан ҳамкорлик бўйича Умумпарт...

Сўнгги янгиликлар