Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

26/Октабрь/2021   Парламент

Олий Мажлис Сенати Раиси Европа парламент делегацияси билан икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди


ТОШКЕНТ, 26 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева кеча Президент сайловида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этган Европа парламенти вице-президенти Хайди Хаутала бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, делегация аъзолари ушбу сайлов қонунчиликка мувофиқ очиқ ва ошкора ўтказилгани, фуқаролар, жумладан, кексалар, имконияти чекланганлар ва овоз бериш вақтида шифохонада даволанаётган шахсларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлаш учун шарт-шароит яратилганини таъкидлади.

 Бу галги сайлов аввалгиларидан тубдан фарқ қилиши алоҳида қайд этилди. Сайловда халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлардан мингга яқин кузатувчи, шунингдек, кўплаб оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Бу сайлов жараёнининг очиқлигини таъминлади.

Европа парламенти депутати Ришард Чарнецкий сўзларига кўра, Ўзбекистон Президенти сайлови ошкора ва уюшқоқлик билан ўтказилди. Мамлакатда Президент сайловини мониторинг қилиш, ўтказиш ва эркин овоз бериш учун барча шароитлар яратилган. Кўп сонли халқаро кузатувчилар эса республиканинг ушбу сиёсий тадбири имкон қадар очиқ, ошкора ва демократик тамойилларни таъминлашга интилишини намойиш этди.

Учрашув давомида меҳмонларга ўтган 5 йил давомида амалга оширилган ислоҳотлар, шу жумладан, фуқаролик жамияти асослари мустаҳкамланаётгани, сайлов қонунчилиги ислоҳ қилинаётгани ҳамда гендер тенглик таъминланаётгани ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, томонлар Ўзбекистон билан Европа парламенти ўртасидаги парламентлараро алоқалар, Европа Иттифоқи билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни ривожлантириш ҳамда таълим ва тадқиқот соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

-2016 йилдан кейин Ўзбекистон бутун дунёга кўпроқ очилганига гувоҳ бўлиб турибмиз, деди Европа парламент делегацияси раҳбари Хайди Хаутала.- Шу туфайли парламентлараро алоқаларимиз чуқурлашиб бормоқда. Биз Ўзбекистон парламенти билан ўзаро ҳамкорликнинг янги йўналишларига тайёргарлик кўряпмиз. Узоқ муддатли ҳамкорлик доирасида Европа парламенти учун катта истиқболлар очилмоқда.

Мамлакатдаги ислоҳотларни кучайтиришга ёрдам беришга тайёрмиз. Президент сайловини ўтказиш борасида шуни таъкидлашни истардимки, бу галги Президент сайлови кампанияси янги қоидалар асосида, янги шароитларда, янгиланган форматда ўтказилди. Овоз бериш жараёнини ЕХҲТ, МДҲ, ШҲТ, Жаҳон сайлов органлари ташкилоти, ЕКО каби ташкилот ва минтақавий бирлашмаларнинг юзлаб халқаро кузатувчилари кузатди. Сайлов ошкора ва демократик тарзда ўтди.

 Томонлар ўзаро қизиқиш уйғотган барча соҳаларда ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда Гендер статистикасини юрит...

Ўзбекистон Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси Халқаро меҳнат ташкилот...

Олий Мажлис Сенати Раиси Парламентлараро...

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева бугун Парламентлараро иттифоқ Бош ко...

UNHCR минтақавий бюроси директори: Ўзбек...

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев БМТ Қочоқлар бўйи...

Сўнгги янгиликлар