Uz / Ўз Ru En

Toshkent

17/Май/2021   Парламент

Олий Мажлис Сенати раиси ва Индонезия парламенти вице-спикери Ўзбекистон-Индонезия ҳамкорлигини янада чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилдилар


ТОШКЕНТ, 17 май. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева бугун Индонезия парламенти Вакиллар палатаси спикерининг саноат ва тараққиёт масалалари бўйича ўринбосари Раҳмат Гобель билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, сўнгги тўрт йилда Ўзбекистон ва Индонезия ўртасида барча соҳаларда, жумладан, парламентлар ўртасида ҳамкорлик янги босқичга кўтарилди.

Индонезия парламенти вице-спикери Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади. «Биз Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида тарихий ёдгорликларни сақлаш ва ислом динини ҳамда бой маданий меросни ўрганиш бўйича улкан ишлар олиб борилаётганига гувоҳ бўлдик», - деди Раҳмат Гобель.

Томонлар савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг фойдаланилмаган катта салоҳиятини алоҳида қайд этди. Икки мамлакат учун устувор бўлган йўналишларда аниқ қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали самарали ҳамкорликни чуқурлаштириш ва кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини билдирди.

Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Индонезия ҳукуматлараро комиссияси фаолияти самарадорлигини ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Тўқимачилик, кимё саноати, фармацевтика, туризм, маданият, таълим, гендер тенглик ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш хусусида фикр алмашилди.

Томонлар икки мамлакат ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада кенгайтиришдан, шу жумладан таълим лойиҳаларини рағбатлантиришдан ва талабалар ҳамда ўқитувчилар алмашишдан, икки мамлакат таълим муассасаларида ўзбек ва индонез тилларини ўрганишдан, илмий-академик фаолият олиб боришдан, тиббиёт, зиёрат туризмини ривожлантиришдан манфаатдор эканини билдирди.

Мулоқот давомида, шунингдек, Ўзбекистон ва Индонезия парламентлари палаталарининг тегишли қўмиталари ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш шубҳасиз, икки мамлакат халқлари манфаатлари йўлида Ўзбекистон-Индонезия ҳамкорлигини янада чуқурлаштиришга хизмат қилишини таъкидланди.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда одам савдоси ва мажбурий ме...

Кеча Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси йиғилиши бўлиб ўт...

Эртага Бухорода Барқарор ривожланиш мақс...

Эртага Бухорода Ўзбекистон ҳукумати, Олий Мажлис, БМТ ваколатхонаси ва бошқа қатор халқар...

Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи 2...

Кеча Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди...

Сўнгги янгиликлар