Uz / Ўз Ru En

Toshkent

07/Июль/2021   Парламент

Олий Мажлис Сенати раиси БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси раиси билан Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди


ТОШКЕНТ, 6 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева кеча Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 75-сессияси раиси Волкан Бозкир билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент юқори палатасининг маълум қилишича,  мулоқот чоғида Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар сўнгги йилларда икки томонлама муносабатлар ва ўзаро мулоқот янги сифат даражасига кўтарилганлигини қайд этдилар.

Жумладан, мамлакатимизда БМТ билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, тегишли чора-тадбирлар амалга ошириб келиняпти.

Учрашувда БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида бажарилган ишлар юзасидан маълумот берилди.

Хусусан, Барқарор ривожлантириш соҳасидаги Миллий мақсад ва вазифаларнинг 2030 йилгача бўлган даврда амалга оширилишини назорат қилиш бўйича Парламент комиссияси тузилгани, Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгаши ташкил этилгани таъкидланди.

Шунингдек, жорий йил 23-24 июнь кунлари Бухоро шаҳрида «Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик» мавзусида халқаро форум бўлиб ўтди. Мазкур форум Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда парламентларнинг ролини ошириш тўғрисидаги махсус резолюцияни муҳокама қилиш ва ишлаб чиқиш учун муҳим ўрин эгаллади. Унда Бухоро декларацияси қабул қилинди.

БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси раиси Волкан Бозкир республикамизда давлат ва жамият қурилиши, иқтисодиётни либераллаштириш, инвестиция муҳитини яхшилаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади.

Учрашувда давлатимизда олиб борилаётган ёшлар сиёсати, ногиронлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш конвенциясининг ижроси, гендер тенгликни таъминлаш масаласи муҳокама қилиниб, бу йўналишда эришилган ютуқлар, жумладан Ўзбекистонда 2030 йилга қадар гендер тенгликка эришиш стратегияси тасдиқлангани қайд этилди.

Томонлар ҳамкорлик ва ўзаро муносабатларни янада чуқурлаштиришга тайёр эканликларини билдириб, ўзаро манфаатли масалалар юзасидан фикр алмашди. Шунингдек, тизимли мулоқотни давом эттиришга, парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлашга келишиб олдилар.

Мавзуга оид

Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўри...

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бундестагнинг “Германия-Марказий Осиё” парламент ...

Сенаторлар “labor-migration” дастурий ма...

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълумотига кўра, Ўзбекистон Республикаси Оли...

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий...

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси Инсон ҳ...

Сўнгги янгиликлар