Uz / Ўз Ru En

Toshkent

15/Июль/2021   Парламент

Олий Мажлис Сенати Раиси БМТ Бош котибининг ўринбосари, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа иқтисодий комиссиясининг ижрочи котибни қабул қилди


ТОШКЕНТ, 15 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева БМТ Бош котибининг ўринбосари, БМТнинг Европа иқтисодий комиссиясининг (ЕИК) ижро этувчи котиби Ольга Алгаеровани қабул қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Сенат маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар сўнгги йилларда икки томонлама муносабатлар ва мулоқот сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганини таъкидлади.

Ўзбекистон БМТ доирасида барча соҳаларда ҳамкорликка муҳим аҳамият бераётгани қайд этилди.

Учрашувда БМТнинг 2030 йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш, Евроосиё иқтисодий комиссияси билан ҳамкорлик қилиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, Марказий Осиё иқтисодиёти учун БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиёти бўйича махсус дастурини (СПЕКА) тарғиб қилиш масалалари кўриб чиқилди.

Томонлар ЕИКнинг Иқтисодий форумини ва СПЕКА Бошқарув қўмитаси кенгашининг 16-сессиясини шу йил ноябрь ойида Тошкентда ўтказиш тўғрисидаги таклифини, қолаверса, СПЕКА инвестициялар ва молиявий ҳамкорлик бўйича ишчи гуруҳининг биринчи йиғилишини ўтказиш, Тошкентда СПЕКА Котибиятини таъсис этиш масалаларини муҳокама қилди.

Шунингдек, томонлар ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга тайёр эканликларини билдирдилар ҳамда ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича фикр алмашди.

Мавзуга оид

БМТ Бош котибининг ўринбосари: Ўзбекисто...

Кеча Женевада Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, ...

Швеция Риксдагининг Марказий Осиё мамлак...

Кеча Ўзбекистон Олий Мажлиси палаталарининг Швеция Риксдаги (парламенти)нинг Марказий Осиё...

UNHCR минтақавий бюроси директори: Ўзбек...

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев БМТ Қочоқлар бўйи...

Сўнгги янгиликлар