Uz / Ўз Ru En

Toshkent

28/Ноябрь/2020   Сиёсат

Олий Мажлис Сенати Раиси МДҲ ПА Кенгашининг ялпи мажлисида МДҲ Ўзбекистон учун муҳим институт ҳисобланишини таъкидлади


ТОШКЕНТ, 28 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева видеоконференцалоқа форматида ўтказилган  МДҲ ПА Кенгашининг 51 ялпи мажлисида иштирок этди ва нутқ сўзлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Т.Норбоева ўз нутқида  МДҲ мамлакатимиз учун сиёсий, ҳуқуқий ва гуманитар ҳамкорлик каби устувор соҳаларда амалий кўмак кўрсатувчи муҳим институт ҳисобланишини таъкидлади. 

Ўзбекистон 2020 йил ўзининг Ҳамдўстликдаги раислиги доирасида МДҲдаги жараёнларнинг ривожланишида ва унинг халқаро майдондаги  нуфузини оширишда фаол иштирок этмоқда.

Пандемияга қарамасдан МДҲдаги шериклар билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда. Ўзбекистоннинг МДҲдаги раислиги Концепцияси амалга оширилмоқда, шу жумладан тизимли тадбирлар ташкил этилмоқда, иқтисодиёт ва транспорт, инновациялар ва маданият, туризм ва спорт, ёшлар сиёсати, хавфсизлик соҳаларида ҳужжатлар қабул қилинмоқда, МДҲ устав масалаларини амалга оширишда, шу жумладан Парламентлараро ассамблея доирасида парламент дипломатияси мустаҳкамланмоқда.

БМТ Бош Ассамблеясининг «Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўртасидаги ҳамкорлик» махсус резолюциясининг қабул қилиниши муҳим натижалардан бири бўлди.

Ўзбекистон парламенти юқори палатаси раҳбарининг таъкидлашича, муҳокамага қўйилган ҳужжатлар ўз вақтида қабул қилинган ва долзарбдир, унга талаб бор ва давлатларимиз қонунчилик базасини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга. Ҳамкорликда қабул қилинган қарорлар Ассамблея доирасида ҳамкорликни янада ривожлантириш ва унинг самарадорлигини оширишда муҳим қадам бўлади.

Тадбирлар кун тартибига МДҲ иштирокчи давлатларнинг моддий мерос объектларини сақлаш тўғрисида Конвенция лойиҳаси, шу жумладан Меҳнат кодекси, Сайлов кодекси, парламент назорати тўғрисидаги модел қонунларни тасдиқлаш масалалари киритилган.

Мавзуга оид

“Фахрий мураббий” ордени таъсис этилди...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Фахрий мураббий” орденини таъсис этиш ...

Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқу...

Ўзбекистон Республикасида COVID-19 коронавируси кенг тарқалишининг олдини олиш бўйича амал...

Шавкат Мирзиёев: Халқимизнинг букилмас и...

Олий Мажлисга ва халқимизга йўлланаётган бу йилги Мурожаатнома, ўтган йиллардан фарқли рав...

Сўнгги янгиликлар