Uz / Ўз Ru En

Toshkent

17/Апрель/2021   Парламент

Олий Мажлис Сенати Раиси Ўзбекистоннинг 2020 йилда МДҲга раислигининг асосий якунлари ҳақида маълумот берди


ТОШКЕНТ, 17 апрель. /«Дунё» АА/. Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева МДҲ ПАнинг 52-ялпи мажлисидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Парламент юқори палатаси маълум қилишича, унда Сенат Раиси  Ўзбекистоннинг 2020 йилда МДҲга раислигининг асосий якунлари ҳақида сўз юритди:

— 2020 йил 18 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида видеоконференцалоқа тарзида бўлиб ўтган МДҲ саммити якунлари бўйича МДҲни янада ривожлантириш концепцияси ва уни ривожлантиришга асосий чора-тадбирлар режаси қабул қилинди. Бундан ташқари, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ташкил топганининг 75 йиллиги муносабати билан қўшма баёнотлар ва Халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилинди.

Таъкидлаш жоизки, МДҲнинг барча раҳбарлари Парламентлараро Ассамблеянинг фаолиятини бир овоздан маъқуллади, ишни шундай суръатда давом эттириш тавсия этилди.

Ушбу саммитда Ўзбекистон Президенти Парламентлараро Ассамблея мажлисларидан бирини Ўзбекистонда ўтказишни таклиф қилан эди. Ушбу таклиф қабул қилинди ва кеча МДҲ ПАнинг навбатдаги мажлисини 2022 йилда Ўзбекистонда ўтказишга қарор қилинди.

Фурсатдан фойдаланиб, 2020 йилда Ўзбекистон раислик қилган даврда Ўзбекистон учун белгилаб берилган Ҳамдўстлик вазифаларини бажариш мақсадида амалга оширилган улкан ишлар учун МДҲга аъзо давлат парламентларининг барча раҳбарларига ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман.

Мавзуга оид

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида инсон ...

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасини...

Олий Мажлис Сенати делегацияси Россияга ...

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати делегацияси аъзолари Россияга ташрифи доирасида «COVID-19 п...

«Ўзбекистон – Канада» парламентлараро дў...

Кеча видеоконференция алоқаси воситасида «Ўзбекистон – Канада» парламентлараро дўстлик гур...

Сўнгги янгиликлар