Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

13/Октабрь/2021   Парламент

Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи мажлиси 20 октябрь куни чақирилади


ТОШКЕНТ, 13 октябрь. /Дунё АА/. Кеча Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Сенат раиси Танзила Норбоева бошқарган ушбу мажлисда Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисини шу йил 20 октябрь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Парламент юқори палатасидан маълум қилинишича, видеоконференцалоқа тарзида ўтказиладиган ялпи мажлисда қатор масалалар кўриб чиқилиши назарда тутилган. “Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги, “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Наркологик касалликларга чалинган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги, “Музейлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунлар шулар жумласидандир.

Бундан ташқари, Бош вазир ўринбосарининг етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда ногиронлиги бўлган болаларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини яхшилаш юзасидан ахбороти ҳамда “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг фаолияти, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг кўп квартирали уй-жойларга хизмат кўрсатиш ҳолати, шу жумладан, бошқарув компанияларининг фаолияти юзасидан ахборотлари эшитилиши режалаштирилган.

Шу билан бирга, мамлакатимиздаги автомобиль йўллари ҳамда сунъий иншоотларнинг ҳолати ва транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлашга доир қонун ҳужжатларининг ижро этилиши, қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги соҳасини ривожлантириш учун кўрилаётган чоралар ҳамда коронавирус пандемиясидан кейин туризмни тиклаш ва ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ҳолати юзасидан ҳукуматга юборилган парламент сўровлари натижалари муҳокама қилиниши назарда тутилган.

Шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда аҳоли турар-жойларида қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланиш бўйича Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш ва бошқа масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган. 

Мавзуга оид

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати...

Шу кунларда Парламентлараро Иттифоқнинг «Пандемияни бугунги кунда енгиб ўтиш ва эртанги ку...

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Росси...

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева Россия Федерал Мажлиси Федерация Кен...

Олий Мажлис Сенати Раиси Ўзбекистоннинг ...

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева МДҲ ПАнинг 52-ялпи мажлисидан сўнг бўлиб ўтган м...

Сўнгги янгиликлар