Uz / Ўз Ru En

Toshkent

20/Сентябрь/2020   Илм-фан

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги QS халқаро рейтинг агентлиги билан ҳамкорлик қилади


ТОШКЕНТ, 20 сентябрь. /“Дунё” АА/. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги юртимиздаги олий таълим муассасаларининг халқаро рейтингга киришини қўллаб-қувватлаш бўйича Quacquarelli Symonds (QS) компанияси билан 2020-2021 йилларда ҳамкорлик бўйича стратегик шартнома имзолади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири вазирлик Матбуот хизмати маълумотига асосланиб.

Имзоланган шартномага кўра, вазирлик QS халқаро рейтинг агентлиги билан Ўзбекистонда олий таълимнинг глобал рақобатбардошлигини ошириш, халқаро академик жамиятида ва дунёнинг энг яхши университетлари рейтингида маҳаллий олий таълим муассасаларининг эътироф этилишини таъминлашда ҳамкорлик қилади.

– Ўзбекистон олий таълимининг нуфузини мустаҳкамлаш ва унинг халқаро миқёсда тан олинишини янада ошириш - олдимизда турган энг муҳим масалалардан бири, – деди олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов шартнома имзолаш жараёнида. – Шу нуқтаи назардан, ўз йўналишида дунёнинг етакчиларидан ҳисобланган QS компанияси билан ҳамкорлигимиз узоқ муддатли стратегик характерга эга бўлиб, мамлакатимиз олий таълим тизими, шунингдек, алоҳида ҳар бир олий таълим муассасаси фаолиятини халқаро мезонларга мослаштиришга ёрдам беради.

Вазирлик ва халқаро рейтинг агентлиги ўртасидаги ҳамкорлик қуйидаги йўналишларда олиб борилади:

– Ўзбекистоннинг етакчи олий таълим муассасалари тўғрисида, уларнинг ҳозирги ҳолати ва библиометрик кўрсаткичлари, онлайн-муҳитда фаоллиги  ҳақидаги маълумотларини қиёсий таҳлил қилиш;

– Етакчи олий таълим муассасалари учун халқаро стандартларга мувофиқ тадқиқотлар стратегиясини шакллантириш;

– Олий таълим муассасаларининг компетенция ва салоҳиятлари асосида етакчи олий таълим муассасалари учун халқаро коллаборация стратегияларини шакллантириш.

QS компаниясининг Марказий Осиё ва Шарқий Европа бўйича минтақавий директори Сергей Христолюбовнинг қайд этишича, компания Ўзбекистон олий таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик қилишдан манфаатдор ва профессионал мулоқотни ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратади.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон университетларининг QS рейтингларига кириши уларнинг Европа ва Марказий Осиёда ривожланаётган мамлакатлар минтақавий рейтингидаги мавқеи ошишига ҳам ёрдам беради.

Мавзуга оид

Халқаро фан олимпиадалари ғолиб ва соври...

Халқ таълими вазирлиги томонидан Халқаро фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган ўқу...

ЮНЕСКО талабалар учун стипендия дастурин...

ЮНЕСКО 2020 йил 5-30 октябрь кунлари Халқаро конференцияда иштирок этиш учун стипендия дас...

Ўзбекистон тарихида биринчи электрон дип...

Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти бакалавр бити...

Сўнгги янгиликлар