Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

14/Ноябрь/2022   Ўзбекистоннинг ТДТга раислиги

Олмаотадан муносабат: Ўзбекистон - умумий жаҳон цивилизацияси ва туркий дунё учун жуда муҳим мамлакат

ОЛМАОТА, 14 ноябрь. /«Дунё» АА/. Евроосиё тадқиқот институти директори, доктор Суат Бейлур 11 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) саммити якунлари ҳақидаги фикрларини йўллади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


– Ўзбекистон муштарак жаҳон цивилизацияси учун ҳам, туркий дунё учун ҳам жуда муҳим мамлакатдир. Тарих давомида бу ҳудудда етишиб чиққан олимлар бугунги жаҳон цивилизациясининг яратилишига муҳим ҳисса қўшган.

Самарқандда ўтказилган ТДТ саммити муҳим воқеаларга бой бўлди. Ўзбекистон Президенти ўз нутқида 7 та муҳим масалага эътибор қаратди. Ўзбекистон етакчиси, аввало, Халқаро Туркий иқтисодий форумни ўтказишни таклиф қилиб, ташкилотга аъзо давлатлар ўртасидаги иқтисодий ва савдо алоқалари ҳозирги имкониятлардан ортда қолаётганини қайд этди.

 Шавкат Мирзиёев, шунингдек, Каспий денгизи орқали ўтувчи «Ўрта йўлак» туркий давлатларнинг кун тартибидан узоқ вақтдан буён ўрин олганини, аммо энди аниқроқ қадамлар қўйиш зарурлигини таъкидлади. Шу нуқтаи назардан, давлат раҳбари туркий давлатлар муштарак ҳамкорлик устида қандай иш олиб бораётганини ва бу амалга оширилса, «Ўрта йўлак»нинг функционаллиги ортишини билдирди.

Бундан ташқари, у давом этаётган глобал озиқ-овқат инқирози, атроф-муҳит ва терроризм муаммоларига тўхталар экан, туркий давлатлар ўртасида бу соҳаларда янада самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳимлигини таъкидлаши баробарида Афғонистон масаласи Туркий давлатлар ташкилотининг кун тартибида борлигини қайд этди.

Ўзбекистон Президенти кўриб чиқилиши мумкин бўлган ёшлар ва маданий сиёсатнинг муҳимлигига ҳам эътибор қаратди. Ўзбекистон 2019 йилда ТДТга аъзо бўлганига қарамай, бу даврда мамлакат ташкилотни жуда кучли қўллаб-қувватлаб, унинг фаолияти равнақига ўз ҳиссасини қўшди.

Мавзуга оид

Истанбулда Туркий давлатлар ташкилотига ...

Кеча Истанбулда Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо давлатлар Ташқи сиёсат идораларини...

Гурбангули Бердимуҳамедов Самарқандга ке...

Бугун Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов Самарқанд...

Қозоғистондан муносабат: Ўзбекистон ТДТ ...

Махамбет Утемисов номидаги Ғарбий Қозоғистон университетининг Жаҳон тарихи ва ижтимоий-сиё...

Сўнгги янгиликлар