Uz / Ўз Ru En

Toshkent

14/Июнь/2020   COVID-19

Олмон-Ўзбек дўстлик жамияти Бухоро шаҳридаги 50 нафар етим болаларга ёрдам кўрсатди


ФРАНКФУРТ-МАЙН, 14 июнь. /«Дунё» АА/. Жорий йилнинг 12-13 июнь кунлари Германиянинг Бонн шаҳридаги Олмон-Ўзбек дўстлик жамияти Бухоро шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Бухоро шаҳридаги эҳтиёжманд ва кўмакка муҳтож оилаларга моддий кўмак кўрсатиш бўйича навбатдаги хайрия акциясини ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Акция давомида Бухоро шаҳридаги меҳрибонлик уйларидан васийликка берилган 50 нафар болаларнинг оилаларига 11 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Олмон-Ўзбек дўстлик жамияти томонидан бундан аввалги акция доирасида Бухоро шаҳридаги кўмакка муҳтож оилаларга 1380 евро ажратган эди.

Ўз навбатида, Бош консулхона ташаббуси билан «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати доирасида шу кунга қадар 49 миллион 410 минг сўм маблағ йиғилиб, Андижон, Хоразм ва Бухоро вилоятларидаги эҳтиёжманд ва ночор оилаларга тарқатилди.

Бундан ташқари, пандемия сабабли авиақатновларнинг бекор қилиниши ортидан Германия ва Европанинг бошқа давлатларида қолиб кетган 28 нафар ватандошларимиз 20 минг еврога яқин маблағ эвазига вақтинча яшаш жойи ва озиқ-овқат билан таъминланди.

Мавзуга оид

Роберт Кох институти экспертлари коронов...

Ўзбекистонннинг Германиядаги элчихонаси вакиллари Германиянинг жамоат соғлиғини сақлашдаги...

Ҳиндистон Ўзбекистонга COVID-19га қарши ...

Ҳиндистон пойтахтидан Тошкентга «Uzbekistan Airways» АЖ авиакомпанияси самолётида инсонпар...

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд...

1 май соат 15:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2...

Сўнгги янгиликлар