Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

26/Сентябрь/2022   Ҳамкорлик

Ўмон компанияси Ўзбекистонда режалаштирилаётган қуёш электр станциялари лойиҳаларига консалтинг хизматлари кўрсатишни таклиф қилмоқда

МАСҚАТ, 26 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчихонасида Ўмоннинг «Green Energy» компанияси бош менежери Алиризо Базрафшаний билан музокаралар ўтказилди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


Ўмон томонига Ўзбекистондаги инвестиция муҳити ва хорижий сармоядорлар учун яратилган шарт-шароитлар, тақдим этилаётган имтиёз ҳамда преференциялар ҳақидаги батафсил маълумотлар тақдим этилди.

«Green Energy» компанияси бош менежери Алиризи Базрафшаний Ўзбекистон ва Ўмон ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестиция соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга етарлича имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.

- «Green Energy» компанияси ўзининг асосий йўналиши сифатида энергетика, хусусан, қуёш энергиясидан фойдаланиш бўйича истиқболли лойиҳаларга консалтинг хизматларини таклиф этади, - деди  Алиризо Базрафшаний. - Шу сабабли компаниямиз Ўзбекистонда ушбу йўналишда ишга туширилиши режалаштирилаётган корхоналарга хизмат кўрсатишга тайёр. Шунингдек, савдо-иқтисодий ва туризм соҳасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш икки томон учун ҳам фойдали бўлади, деб ўйлайман. Бундан ташқари, компания Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган сифатли маҳсулотларнинг Ўмон ҳамда минтақанинг бошқа мамлакатлари бозорларига экспортини ташкил қилиш ҳамда Самарқанд, Бухоро ва Хива каби тарихий шаҳарларга сайёҳлик турларини ташкил этиш учун чартер ҳаво қатновларини йўлга қўйишга кўмаклашиши мумкин.

Бўлиб ўтган музокаралар якунида томонлар муҳокама қилинган масалаларни батафсил ўрганиш ва ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини белгилаб олиш мақсадида келгусида «Green Energy» компанияси вакилларининг Ўзбекистонга амалий сафарини ташкил этишга келишиб олдилар.

Мавзуга оид

Польшада Марказий ва Шарқий Европа ҳамда...

Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси ушбу мамлакатнинг Седльце шаҳри Табиий ва гуманитар ...

Олий Мажлис Сенатида Жанубий Корея делег...

Мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Жанубий Кореянинг “Daewoo Construction Gro...

Жиддада Ўзбекистон Президентининг Саудия...

Кеча Жидда шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва та...

Сўнгги янгиликлар